Боғдорчилик ва бошқа ер участкаларида жойлашган ҳамда ушбу Кодекснинг 9-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган иморатларга эга бўлган шахслар шу иморатларни уйлар сифатида расмийлаштиришни талаб қилишга ҳақлидирлар. Бу иморатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унга доир битимларни рўйхатдан ўтказувчи органда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уйлар деб тан олинади. Ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади. Бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши лозим, берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда эса, ушбу фарқ мулкдор томонидан қайтарилиши талаб этилмайди. Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади. Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уйдан, квартирадан турар жойни ижарага, арендага олувчи ўзи ижарага, арендага олган хонага уй, квартира мулкдорининг розилигидан қатъи назар, вояга етмаган фарзандларини, агар у алоҳида хонани эгаллаётган бўлса ва ижарага ёки арендага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шунингдек эри (хотини) ва меҳнатга қобилиятсиз вояга етган фарзандлари ҳамда ота-онасини кўчириб киритиш ҳуқуқига эга. Фуқарога мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй, квартирадаги турар жойни ижарага, арендага олувчи билан бирга яшаётган оила аъзолари ижарага ёки арендага бериш шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга ижарага, арендага олувчининг ўзи билан тенг равишда эга бўладилар. Кўп квартирали уйдаги турар жойни ижарага олувчи турар жойдан фойдаланиш билан бир қаторда шу уйнинг умумий фойдаланишдаги мол-мулкидан (уйнинг умумий жойлари, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмалар, шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаси, шунингдек кўп квартирали уйдаги кўчмас мулкнинг ягона мажмуига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бошқа объектлардан) белгиланган тартибда фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган фуқаролар аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан бир марта турар жой олишга ҳақлидирлар. Ушбу Кодекс 32-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган шахслар турар жойни ижарага олувчининг оила аъзолари деб тан олинади. болалар тарбиялаш учун болалар муассасасига, қариндошларга ёки ҳомийларга, васийларга топширилганда – улар ушбу муассасада, қариндошлар ёки ҳомийлар, васийлар қарамоғида бўладиган бутун давр мобайнида, агар болалар чиқиб кетган турар жойда оиланинг бошқа аъзолари яшаш учун қолган бўлса. Агар болалар чиқиб кетган турар жойда уларнинг оила аъзолари яшаш учун қолмаган бўлса, ушбу хона болаларнинг муассасада бўлиши муддати тугагунча ёки қариндошлар ёхуд ҳомийлар, васийлар қарамоғидан қайтиб келган болалар вояга етгунча, шунингдек тегишли ҳолларда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқиш тугагунча ёхуд мамлакат Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизмат муддати тамом бўлгунча ушбу турар жой ижара шартномаси асосида бошқа фуқароларга бериб турилиши мумкин; Кўчирилиши муносабати билан фуқароларга берилаётган бошқа обод турар жой ушбу Кодекснинг 9-моддасида белгиланган турар жойларга нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб бериши, шу аҳоли пункти чегараси доирасида бўлиши ва майдони илгари эгаллаб турилган майдондан кичик бўлмаслиги керак. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган фуқароларга шу Кодекснинг 9-моддасида белгиланган талабларга жавоб берадиган ҳамда ушбу аҳоли пункти чегараси доирасида бўлган турар жой берилади. Ушбу Кодекснинг 80-моддасида қайд этиб ўтилган фуқаролар бошқа турар жой бермасдан ётоқхонадан кўчирилишлари мумкин эмас. Агар турар жой арендаси шартномаси Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида назарда тутилган асосларга биноан ҳақиқий эмас деб топилса, унга мувофиқ тузилган иккиламчи арендага (ижарага) бериш шартномаси ҳам ҳақиқий эмас деб топилади. Алмаштириш шартномасида алмаштирилаётган турар жойнинг тавсифи (манзили, умумий ва яшаш майдони, хоналар сони, инвентаризация қиймати), турар жойга мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари ҳамда ижарага олувчи, уй-жой қуриш, уй-жой кооперативларининг аъзоси турар жойга кўчиб киришининг асослари тўғрисидаги кўрсатмалар, турар жойга мулк ҳуқуқини олаётган шахс (шахслар), агар турар жойга мулк ҳуқуқи бир неча шахсда вужудга келадиган бўлса, уларнинг умумий мулк ҳуқуқидаги улушлари, шунингдек тарафлардан бирининг берган аризасига мувофиқ келишувга эришилиши керак бўлган бошқа шартлар кўрсатилади. агар у ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда амалга оширилган бўлса; Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларига шу уйнинг умумий жойларини, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмаларни ўз ичига олган умумий мол-мулк улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчилари таянч ва тўсиқ конструкцияларни, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапояларни, зинапояларни, лифтларни, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталарни, даҳлизларни, техник қаватларни, ертўлаларни, чердаклар ва томларни, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмаларни бошқа шахсга бериши мумкин эмас. Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 4-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 2006 й., 25-26-сон, 225-модда; 2007 й., 1-2-сон, 3-модда, 14-сон, 132-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда, 2009 й., 52-сон,553 -модда; 2011 й., 52-сон, 556-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон, 17.10.2018 й., 03/18/500/2057-сон; 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон, 05.04.2019 й., 03/19/533/2885-сон, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон; 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
|