А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

1997 й. 1 июлдан Сянган махсус маъмурий ҳудуди.

1997 й. 1 июлгача - Буюк Британиянинг собиқ мустамлакаси. Мазкур ҳудуд 1842 й. инглизлар томонидан истило қилинган Сянган оролидан, 1860 й. Хитойдан ажратиб олинган Цзюлун ярим оролининг бир қисмидан, шунингдек 1898 й. Хитойдан 99 йилга ижарага олинган Цзюлун ярим оролининг қолган қисмидан ва унинг атрофидаги 235 оролдан таркиб топган.

Маъмурий ҳудуди - Сянган (Гонконг).

Ижроия кенгашига раҳбарлик қилган инглиз губернатори томонидан бошқарилган.

60 аъзодан иборат Қонунчилик кенгаши губернатор ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланган.

1984 й. 19 декабрда Буюк Британия ва Хитой ўртасида имзоланган декларацияга биноан, 1997 й. 1 июлдан Сянган Хитой Халқ Республикаси ихтиёрига ўтди ва Сянган махсус маъмурий ҳудуди деб номлана бошланди. 1990 й. апрелда Хитой халқ вакиллари йиғилиши бўлажак Сянган махсус маъмурий ҳудудининг Асосий қонунини қабул қилди. 1995 й. декабрда Гонконг бўйича Тайёрлов қўмитаси тузилди. У мустамлакани ХХР юрисдикцияси остига ўтказишни тайёрлади.

“Бир давлат - икки тизим” концепциясига мувофиқ, С. ХХР марказий ҳукуматига фақат ташқи сиёсат ва мудофаа соҳаларида бўйсунади. Маъмурий, қонунчилик ва суд ҳокимияти соҳасида у кенг мухториятдан фойдаланади. С. ўз божхона ҳудудига эга, халқаро ташкилотларга аъзоликни сақлаб қолган, иқтисодий ва савдо битимлари субъекти ҳисобланади.

С. маъмуриятини Сянган махсус маъмурий ҳудудининг Бошлиғи бошқаради. Ҳукумат - Ижроия кенгаш ҳисобланади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006