А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

(Сьерра-Леоне Республикаси) - Ғарбий Африкада жойлашган давлат. 1961 й. 27 апрелда мустақил деб эълон қилинган. Буюк Британия Ҳамдўстлигининг аъзоси. Пойтахти - Фритаун шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 3 провинцияга ва пойтахт округига бўлинади.

1971 й. 19 апрелда республика деб эълон қилинган, шу куни Конституцияси ҳам қабул қилинган (у кейинчалик киритилган тузатишлар билан 1991 й.гача амал қилган). 1991 й. янги Конституция қабул қилинган. Мазкур Конституцияга мувофиқ, давлат бошлиғи - Президент. У умумий сайловда тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Президент яна бир муддатга сайланиш ҳуқуқига эга. Парламент - Вакиллар палатаси - 1991 й. Конституциясига биноан умумий сайловда 5 йил муддатга сайланадиган 127 депутатдан таркиб топади. Ижро этувчи ҳокимиятни Президент ва ҳукумат амалга оширади.

1992 й. 30 апрелда амалга оширилган ҳарбий тўнтариш натижасида 1991 й. Конституциясининг амал қилиши тўхтатиб қўйилди, президент ҳокимияти ағдарилди, парламент тарқатиб юборилди, партиялар фаолияти тақиқлаб қўйилди.

1992 й. июлда Олий давлат кенгаши тузилди. У ўз раиси - капитан В. Страссерни давлат бошлиғи этиб тайинлади. Худди шу даврда ҳукумат - В. Страссер бошчилигидаги Давлат котиблари кенгаши тузилди.

1996 й. 16 январдаги ҳарбий тўнтариш натижасида В. Страссер ҳокимияти ағдарилди, янги раҳбарият фуқаролик бошқарувига ўтиш йўлини танлади. 1996 й. 26-27 февралда Миллий йиғилишга сайлов ўтказилиб, унга 68 депутат сайланди.

Аммо 1997 й. 25 майда навбатдаги ҳарбий тўнтариш натижасида сайланган президент ҳокимияти ағдарилди, парламент тарқатиб юборилди, конституциявий ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатилди. Қуролли кучлар инқилобий кенгаши давлат ҳокимияти олий органи деб эълон қилинди. 1997 й. 23 октябрда Конакри (Гвинея)да Ғарбий Африка Иқтисодий ҳамжамияти ва С.-Л. даги тузум вакиллари ўртасида имзоланган тинч йўл билан тартибга солиш режасига кўра 1997 й. 25 майда ағдарилган Президент А. Каббе ҳокимиятини қайтариш ва “Бирдамлик ҳукумати”ни тузиш назарда тутилди. Аммо кейинчалик қарама-қарши гуруҳлар ўртасида авж олган ҳарбий тўқнашувлар ҳокимият органлари фаолиятини чеклаб қўйди.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006