А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

қонунга мувофиқ суриштирув шаклида тергов ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган орган (қ: Суриштирув). Мазкур органларга қуйидагилар киритилган:

- милиция;

- ҳарбий қисмлар, қўшилмаларнинг қўмондонлари ҳамда ҳарбий муассасаларнинг бошлиқлари қўл остидаги ҳарбий хизматчилар томонидан, шунингдек ҳарбий хизматга мажбур шахслар томонидан йиғинлар даврида содир этилган барча жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича; Қуролли Кучларнинг ишчи ва хизматчилари ўз хизмат мажбуриятларини бажариши чоғида ёки қўшин, қўшилма, муассаса ҳудудида содир этган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича;

- миллий хавфсизлик хизмати органлари - қонунга мувофиқ ўз ваколатига кирувчи ишлар бўйича;

- ахлоқ тузатиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарининг бошлиқлари - мазкур муассасаларнинг ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини бажаришлари чоғида содир этган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича, шунингдек мазкур муассасалар ҳудудида содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича;

- Ички ишлар вазирлиги Давлат ўт ўчириш хизмати органлари - ёнғинлар ҳамда ёнғинга қарши қоидаларни бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича;

- чегара хизмати тизимидаги тезкор органлар - Давлат чегарасини, Давлат чегарасидан ўтказиш тартибини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича;

- божхона органлари - контрабанда тўғрисидаги, божхона қонунлари тўғрисидаги, бож тўловларини тўлашдан бўйин товлаш тўғрисидаги ишлар бўйича, шунингдек божхона ишига тааллуқли бошқа жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006