А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

бу жиноятни ва уни содир этган айбдор шахсни фош қилувчи, жиноятларни тергов қилиш, аниқлаш ва жиноятнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган, жиноят-процессуал қонунчилик билан тартибга солиб туриладиган фаолият шаклидир. Бундай фаолиятни амалга ошириш билан махсус органлар - суриштирув органлари ва уларнинг мансабдор шахслари (суриштирувчилар) шуғулланадилар.

Қонун суриштирувнинг икки турини кўзда тутади. Улардан бири - жиноий ишлар бўйича жиноятлар дастлабки тергови ўтказишни талаб этадиган, тез бажарилиши шарт бўлган тергов ҳаракатлари. Бундай ҳаракатларга қуйидагилар киради: далил бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган ҳужжатларни, предметларни, воқеа содир бўлган жойни ва бошқа объектларни кўздан кечириш; жиноят ишини қўзғатиш; тинтув, олиб қўйиш, гувоҳлантириш, ушлаб туриш, гумон қилинувчини сўроқ қилиш. Уларни бажаргандан сўнг, аммо жиноят иши қўзғатилгандан сўнг ўн кундан кечиктирилмай барча тўпланган материаллар терговчига берилиши лозим. Суриштирувнинг иккинчи тури - бу дастлабки тергов ўрнига ўтказиладиган суриштирувдир. Суриштирувнинг бу тури дастлабки тергов ўтказишни талаб этмайдиган жиноят ишлари бўйича ўтказиладиган (қоидага кўра, бундай жиноят ишларига ижтимоий хавфлилик даражаси унча катта бўлмаган ва тергов қилиш нуқтаи-назаридан унча мураккаб бўлмаган жиноятлар киради) ўтказилади. Суриштирувнинг бундай турини амалга оширишда, барча тергов ҳаракатлари (бир нечтаси истисно) ўтказилиб, айблов хулосаси ҳам тузилади ва бу айблов хулосаси прокурор томонидан тасдиқлангандан сўнг, иш барча йиғилган материаллар билан кўриб чиқиши учун судга жўнатилади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006