А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

жиноят ишларини дастлабки тергов қилиш ёки судда кўриш ёхуд фуқаролик ишларини судда кўриб чиқиш муносабати билан суриштирувчилар, терговчилар, прокурорлар ва судларнинг топшириқларига биноан экспертизалар ўтказиш учун тузиладиган муассаса.

Улар адлия вазирлиги ва соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимларида мавжуд бўлиб, одатда институтлар, марказлар, бюролар, лабораториялар деб аталади ва муайян экспертиза турлари - суд-тиббиёт, суд-психиатрия, криминалистик (дастхатшунослик, трасологик, баллистик, дактилоскопик ва ҳ.к.) экспертизаларини ўтказишга ихтисослашади.

ЎзР Адлия вазирлиги тизимида криминалистик, бухгалтерия, автотехник ва бошқа кўпгина экспертиза турларини ўтказувчи муассасалар фаолият кўрсатади. Мазкур тизимга кирувчи лабораториялар ва бюроларга илмий ва услубий раҳбарликни Суд экспертизалари республика маркази амалга оширади. Суд-тиббиёт экспертизаларининг катта қисми соғлиқни сақлаш органлари томонидан ўтказилади. Экспертиза муассасаларида меҳнат қиладиган муайян билим соҳаларининг мутахассислари давлат хизматчилари ҳисобланадилар ва ўзлари берадиган хулосалар учун шахсан жавобгар бўладилар.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006