А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

ЎзР Конституцияси (112-модда) ва бошқа қонунлар билан кафолатланган одил судловни амалга оширишда қонун кўрсатмаларига биноан ўз ички эътиқодига кўра, ҳеч қандай тазйиқ, аралашиш ёки сиртдан ўзга тарздаги таъсирсиз масъул қарорлар қабул қилиш имконияти.

С.м. - суд ҳокимиятининг туб асосларидан бири. У жуда кўп воситалар ёрдамида таъминланади. Қонунда назарда тутилган суд ишларини кўриб чиқиш тартиб-қоидалари, одил судловни амалга оширишга ҳар қандай аралашиш жиноий жавобгарликка қадар бўлган жавобгарлик таҳдиди остида тақиқланиши, судья ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш тартиби, судьянинг истеъфо бериш ҳуқуқи, судьянинг дахлсизлик ҳуқуқи, судьялар ҳамжамоаси органлари тизими, судьяларнинг моддий ва ижтимоий таъминлаш чора-тадбирлари шулар жумласидан.

С.м. кафолатлари суд маслаҳатчиларига нисбатан ҳам, уларнинг фуқаролик ва жиноят ишлари муҳокамасида иштирок этиши бўйича ўз мажбуриятларини бажаришлари чоғида амал қилади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006