А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

ўз вазифаларини бажараётган судьялар ва истеъфодаги судьялар (фахрий судьялар) томонидан тузиладиган органлар бўлиб, улар судьялар корпуси (қаранг: Судьялар корпуси) ҳаёти ва фаолиятига тааллуқли масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади (ёки шунга кўмаклашадилар).

Мазкур органларнинг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

Суд амалиёти, қонунчиликни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш; судлар фаолиятига ва судьялар мақомига тааллуқли қонунлар ҳамда бошқа норматив ҳужжатларнинг лойиҳаларини жамоат экспертизасидан ўтказиш; судлар ишининг долзарб муаммоларини, уларни кадрлар ва ресурслар билан таъминлаш, ташкилий жиҳатдан уларга ёрдам бериш, шунингдек судьяларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий аҳволи муаммоларини кўриб чиқиш; давлат органларида ва жамоат бирлашмаларида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш.

С.ҳ.о. лари Ўзбекистонда фаолият кўрсатади.

ЎзР да ҳамжамият сифатида 1997 йил сентябр ойида Ўзбекистон судьялари Ассоциацияси ташкил топди. Бу Ассоциациянинг таъсис мажлисида унинг устави қабул қилинди. Уюшма устави 1997 йил 4 декабрда ЎзР Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинди. Бу Ўзбекистон судьяларининг ихтиёрий жамоат бирлашмаси ҳисобланади. Уставда кўрсатилишича уларнинг асосий мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

-суд ҳуқуқ ислоҳотини ўтказишда фаол иштирок этиш ;

одил судловни амалга оширишда қонун устуворлигини таъминлаш борасида судьяларни қўллаб - қувватлаш;

судьялар мустақиллигини кучайтириш ва суд ҳокимиятини мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш;

судьяларни тайинлаш ва қайта тайинлаш масаласи юзасидан таклиф киритиш;

судьяларни ижтимоий ҳимоялаш; моддий таъминотни тайинлаш ва рағбатлантириш юзасидан ваколатли органларга таклиф киритиш;

Ассоциация ишларига тегишли қонун ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни ЎзР нинг ваколатли органларига тақдим этиш;

суд фаолиятида фан –техника ва илғор тажриба ютуқларини жорий этишга ёрдамлашиш;

аҳоли ўртасида қонунларни тарғиб этиш ишларида иштирок этиш ва бошқалар.

Судьялар Ассоциациясининг олий органи - ҳар икки йилда 1 марта чақириладиган Съездлар.

Съездлар орасида 4 йил муддатга сайланадиган Ассоциациянинг Марказий Кенгаши унинг ижрочи органи ҳисобланади. Марказий Кенгаш 25 кишидан иборат таркибдан ташкил этилади, шунингдек 6 нафар аъзодан иборат тафтиш қўмитаси фаолият кўрсатади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006