А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

суд фаолияти, уни кадрлар, ресурслар билан ҳамда ташкилий жиҳатдан таъминлаш учун зарур шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари. Уларга, жумладан, қуйидагилар киради: заруриятга қараб янги судлар тузиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; судья лавозимига биринчи марта тайинланаётган (сайланаётган) шахслардан имтиҳонлар олишни ташкил этиш; судларнинг моддий-техника таъминоти, шу жумладан суд ходимларига меҳнат ҳақини ўз вақтида тўлаш, бинолар қуриш ёки уларни таъмирлаш, асбоб-ускуналар харид қилиш учун зарур маблағлар ажратиш тўғрисидаги масалани ўз вақтида қўйиш; суд статистикасини ташкил этиш; судларни қонунлар ҳамда уларнинг фаолияти учун зарур бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлаш; судьяларнинг малакасини ошириш.

Олий судларда (ЎзР Конституциявий суди, ЎзР Олий суди ва ЎзР Олий хўжалик судида) юқорида зикр этилган фаолият уларнинг ўзлари - раҳбарлар ёки ёрдамчи девонлар, шунингдек тегишли даража ижро этувчи органлари томонидан амалга оширилади.

Умумий юрисдикция судлари, ўрта ва асосий бўғин хўжалик судлари ишлаши учун нормал шарт-шароит яратиш билан боғлиқ фаолият бир қадар бошқача қурилади. Умумий юрисдикция судларида мазкур вазифа барча даража судларнинг раҳбарлари, Адлия вазирлиги қошидаги Суд департаменти ҳамда унинг органлари зиммасига юкланади. Хўжалик судларида юқорида зикр этилган ишларни қонунга мувофиқ энг аввало Олий хўжалик суди, Хўжалик судлари раислари маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда, шунингдек қуйи хўжалик судлари - уларнинг раҳбарлари ва ёрдамчи девони амалга ошириши лозим.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006