А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

(Судан Республикаси, 1969-1985 й.ларда - Судан Демократик Республикаси) - Шимоли-Шарқий Африкада жойлашган давлат. 1958 й. 1 январда мустақил деб эълон қилинган. Пойтахти - Хартум шаҳри.

Маъмурий жиҳатдан 26 штатга бўлинади.

Мустақиллик эълон қилинган пайтдан бошлаб мамлакат жанубида С. дан ажралиб чиқиш учун уруш авж олди. Мусулмонлар ва насронийлар ўртасида қарама-қаршиликнинг кучайиши кейинчалик бориб жанубда насронийларнинг қирғин қилинишига олиб келди ва мамлакатдаги вазиятни жиддий беқарорлаштирди.

1985 й. муваққат Конституция қабул қилинди. 1986 й. 6 майда Ўтиш даври Ҳарбий кенгаши бутун ҳокимиятни 1986 й. 12 апрелда ўтказилган умумий сайловда 4 йил муддатга сайланган Таъсис мажлисига топширди. Таъсис мажлиси С. Олий кенгашига давлатнинг жамоавий бошлиғи ваколатини берди. Аммо 1989 й. 30 июнда амалга оширилган навбатдаги ҳарбий тўнтариш натижасида муваққат Конституциянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилди; Олий кенгаш, Таъсис мажлиси ва ҳукумат тарқатиб юборилди; партиялар ва касаба уюшмаларининг фаолияти тақиқланди. Миллий қутқариш инқилоби қўмондонлиги Кенгаши бутун ҳокимиятни ўз қўлига олди.

1992 й. 24 февралда муваққат парламент - Ўтиш даври Миллий кенгаши тузилди. Маҳаллий халқ конгресслари вакиллик тизимининг негизини ташкил этиши эълон қилинди.

1996 й. мартда президент сайлови ҳамда Миллий ассамблеяга сайлов ўтказилди. Миллий ассамблеяга 400 депутат сайланди.

Ҳукумат - Вазирлар Кенгашини президент бошқаради. У бош вазир вазифасини ҳам бажаради.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006