А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

судлов ишларини юритишда қўлланиладиган муҳим принцип. “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида “коллегиаллик” асосий принцип деб кўрсатилган. Коллегиаллик бошқа судларда ҳам ишларни бир неча судья (халқ маслаҳатчиси) таркибида кўришда акс этади.

ЎзР ФПК 13-моддасига асосан фуқаролик ишлари биринчи инстанцияда судьяни якка ўзи томонидан кўрилса, аппеляция, кассация ва назорат тартибидаги ишлар уч нафар судья иштирокида, раёсатда аъзоларнинг кўпчилиги ҳозир бўлганда, Пленумда учдан икки қисм аъзолар иштирокида кўрилади.

Жиноят ишлари судда коллегиал (ҳайъатда) кўрилади. Фақат ЖК 15-м., иккинчи ва учинчи қисмида кўрсатилган жиноятлар якка тартибда кўрилади. Қолган ишлар биринчи инстанцияда бир судья ва икки маслаҳатчи иштирокида кўрилади. ЎзР Олий суди ишларни уч нафар судья иштирокида кўради.

Жиноят ишлари аппелляция, кассация ва назорат тартибда фақат коллегиал тартибда (уч судьядан иборат таркибда) кўрилади.

Олий суднинг ҳукмларига аппеляция ва кассация шикоятлари (протестлари) ЎзР Олий судининг тегишли судлов ҳайъатларида 5 нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқилади.

Суд раёсати ишларни раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлганда, Олий суд пленуми таркибини учдан икки қисми ҳозир бўлганда ишларни кўриб чиқади.

Коллегиаллик хўжалик судлари фаолиятида ҳам мавжуд.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006