А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

Олий суд инстанцияси (ЎзР Олий Суди ва ЎзР Олий Хўжалик суди)нинг ялпи мажлиси, унда мазкур судларнинг барча судьялари, шу жумладан раислари ва уларнинг ўринбосарлари қатнашиши керак.

Суд пленуми аниқ судлов ишини кўриб чиқмайди. Унинг асосий вазифаси қуйи судлар фаолиятининг тегишли савиясини таъминлаш учун аҳамиятли бўлган муҳим масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишдан иборат: бу қарорлар орасида судлов амалиёти масалаларига оид тушунтиришлар, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган қарорлар марказий ўрин олади. Суд пленуми баъзибир ташкилий масалаларни ҳам: янги тайинланган судьяларни коллегиялар бўйича тақсимлаш, илмий маслаҳат кенгашлари таркибларини тасдиқлаш, каби масалаларни ҳам ҳал қилади.

Суд пленуми мажлисларни тайёрлашга тегишли судларнинг раислари раҳбарлик қилади ва унинг мажлисларида раислик ҳам қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми камида тўрт ойда бир марта, Ўзбекистон Республикаси Олий Арбитраж Судининг Пленуми эса заруратга қараб, аммо йилига камида бир марта чақирилади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006