А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

ЎзР Конституциясидан (106 ва 107-моддалар) келиб чиқадиган ва процессуал қонун ҳужжатлари билан белгиланган шаклларда амалга ошириладиган юқори судларнинг қуйи судлар томонидан ўз ваколатларини лозим даражада амалга оширилишини таъминлаш соҳасидаги фаолияти.

Умумий юрисдикция судларида С.н., қоида тариқасида, ЎзР нинг Фуқаролик-процессуал кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли қоидалари билан белгиланган доирага солинган. Мазкур кодекслар (маълум тоифа ишлар бўйича иш юритуви жараёнида юзага келадиган бошқа масалалар билан бир қаторда) қуйи судларнинг ҳукмлари ва бошқа қарорларининг қонунийлиги ва асосланганлигини текшириш қоидаларини тартибга солади. Фуқаролик ва жиноят ишларига нисбатан мазкур текширувни амалга ошириш учун номлари зикр этилган қонунларда махсус тартиб-қоидалар белгиланган (қ.: Кассация. Назорат иш юритуви. Аниқланган янги ҳолатлар юзасидан иш юритуви). Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш якунлари бўйича чиқарилган суд қарорларининг қонунийлиги ва асосланганлигини текширишнинг ўз тартиби мавжуд бўлиб, у ЎзР нинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида белгиланган.

Хўжалик судларида С.н. ЎзР нинг Хўжалик-процессуал кодексида назарда тутилган тартиб-қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Ўз номига кўра мазкур тартиб-қоидалар умумий юрисдикция судларида қўлланиладиган тартиб-қоидалар билан бир хил, лекин мазмунан улар жиддий фарқ қилади (қ.:Кассация. Назорат иш юритуви. Аниқланган янги ҳолатлар юзасидан иш юритуви).

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006