А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

конституциявий, фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишлар бўйича иш юритувининг қонунда белгиланган тартиби. С.и.ю. асосан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонун, ЎзР нинг Фуқаролик - процессуал кодекси, ЎзР нинг Хўжалик - процессуал кодекси, ЎзР нинг Жиноят - процессуал кодекси, ЎзР нинг Маъмурий - жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, шунингдек бошқа бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Одатда, мазкур тушунча судда (ЎзР Конституциявий судида, ЎзР Олий судида, умумий юрисдикция бошқа судларида, ЎзР Олий хўжалик судида ва қуйи хўжалик судларида) амалга ошириладиган ҳаракатлар тартибини қамраб олади. Аммо жиноят ишлари билан боғлиқ ҳолатда у иш судга оширилгунга қадар, яъни, қоида тариқасида, суриштирув, дастлабки тергов органлари ва прокурорлар фаолият кўрсатадиган ишни қўзғатиш ёки тергов қилиш босқичларида амалга ошириладиган ҳаракатларни ҳам назарда тутади.

“Суд иш юритуви” атамаси баъзан “суд процесси” атамасининг синоними сифатида ҳам қўлланилади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006