А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

белгиланган ваколатга эга суд ёки унинг таркибий қисми. ЎзР жиноят-процессуал кодекси биринчи инстанция, аппелляция, кассация ва назорат инстанцияларини мавжудлигини кўрсатган (жиноят ишлари бўйича). Худди шунингдек фуқаролик ва хўжалик ишлари ҳам бир неча инстанцияда кўрилади. ЖПКнинг 389-моддасида туман (шаҳар) судлари, Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Олий суди биринчи инстанцияда қандай ишларни кўришлиги белгиланган. Бундан кўриниб турибдики, ўрта ва юқори бўғиндаги судлар ҳам кассация, апелляция ва назорат инстанциясидан ташқари биринчи инстанцияда иш кўришлари мумкин.

Қуйи судларнинг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари юқори турувчи суд томонидан аппеляция тартибида кўрилади.

Судларнинг кучга кирган ҳукми у аппелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида кўрилади. Кассация ва аппеляция тартибида кўрилган ишлар бўйича чиқарилган ҳукм ва ажрим қонунда (498-модда)да кўрсатилган шахсларнинг шикояти асосида кўрилади.

Ҳукм ва ажрим назорат тартибида кўрилиши учун шикоят асосида қонунда белгиланган шахслар протест киритиши шарт. Протест киритиш ҳуқуқига ЎзР ЖПК 511-моддасида белгиланган шахслар эга.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006