А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

ЎзР нинг Адлия вазирлиги органлари тизимига кирувчи суд ижрочилари хизматининг мансабдор шахси.

С.и. нинг асосий вазифаси - “Ижро этиш иш юритуви тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган суд ҳужжатларини ва бошқа органларнинг (мас., ҳакамлар судларининг) ҳужжатларини ижро этиш.

С.и. фуқаролик ишлари бўйича судларнинг қарорлари, ҳал қилув қарорлари ва ажримларини, жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг мулкни ундиришга оид қисмларини бевосита ижро этади.

Хизмат вазифасини ижро этиш чоғида С.и. махсус кийимда бўладилар. Уларга адлия органлари ходимлари учун белгиланган даражали унвонлар берилади.

Судда икки ва ундан кўпроқ суд ижрочиси бўлганда улардан бири катта ижрочи ҳисобланади.

С.и. нинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, суд қарори бўйича ижро ҳаракатлари ўтказиш вақтида, зарур ҳолларда, унга белгиланган тартибда қурол ёки тегишли суд раисининг қарорига биноан, ички ишлар идоралари томонидан соқчилар ажратилади.

С.и. суд ва бошқа ҳужжатларнинг мажбурий ижроси бўйича ҳокимият ваколатларига эга. Унинг талаблари Ўзбекистон ҳудудидаги барча ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

С.и. лари ҳаракатининг қонунийлигини судьялар, барча суд ижрочилари умумий фаолиятининг қонунийлигини эса, туман (шаҳар) суди раиси назорат қилади. С.и. нинг ҳаракатларидан норози шахслар бу ижрочилар ишлайдиган судга шикоят қилишлари мумкин. С.и. устидан қилинган шикоят, албатта суд раиси томонидан кўриб чиқилиши керак. Манфаатдор шахс ўз шикоятига жавоб олади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006