А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

судлар, қоида тарзида, коллегиал тарзда қабул қилувчи қарор турларидан бири. С.а. одатда иш юритуви муносабати билан юзага келувчи, унинг моҳиятини ташкил этмайдиган масалалар юзасидан қабул қилинади. Биринчи инстанция судининг ишни мазмунан ҳал қилмайдиган қарорлари ажрим шаклида чиқарилади.

Жиноят ишлари бўйича суд иш юритувида: биринчи инстанция суди томонидан коллегиал тарзда чиқарилган ҳар бир қарор (ҳукмдан ташқари); иккинчи инстанция судининг ҳар бир қарори; қонуний кучга кирган суд ҳукмлари, ажримлари ва қарорларини қайта кўришда, судларнинг президиумларидан ташқари, юқори суд томонидан қабул қилинган қарор С.а. ҳисобланади.

Фуқаролик ишлари бўйича суд иш юритувида С.а. нинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у қонунда белгиланган ҳолатларда биринчи инстанция судида ишни кўришда судья томонидан якка тартибда чиқарилиши мумкин.

Ажримлар суд томонидан алоҳида хонада (маслаҳатхонада) қонунда белгиланган тартибда чиқарилади ва ишга қўшиб қўйилади. С.а. чиқарилиши билан дарҳол эълон қилинади (ЎзР ФПК 18, 19, 237 - моддалари). Хўжалик судларида ҳам С.а. чиқарилади. Бунда С.а. суд иш кўришни кейинга қолдирганда, иш юритишни тўхтатиб турганда, тугатганда, даъвони кўрмасдан қолдирганда, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда алоҳида ҳужжат тариқасида чиқарилади. Низони кўриш вақтида ташкилотлар, давлат органлар, мансабдор шахс ёки фуқаролар фаолиятида қонун бузилгани аниқланган тақдирда суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир (ЎзР ХПК 151, 152 - моддалари).

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006