А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

парламент ёки унинг палатаси раисининг номи. ЎзР да Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасини Спикер бошқаради.

С. асосан англо-саксон ҳуқуқий тизимига мансуб бўлган давлатларда шаклланган бўлиб, у парламент қуйи палатасининг раиси ҳисобланади, аксарият ҳолларда англо-саксон ҳуқуқ тизимини у ёки бу даражада қабул қилган мамлакатларда кам учратиш мумкин, масалан, Ҳиндистон, Нигерия, Вануату ва бошқа давлатларда ҳам қуйи палата раиси Спикердир. Спикер расман палата томонидан (амалда кўпчилик партиялар томонидан) сайланади. Спикер палата мажлисларига раҳбарлик қилади, палата ўзини палата қўмитаси қилиб ташкил этадиган ҳоллар бундан мустасно. Парламент қуйи палатанинг Спикери орқали давлат раҳбари билан алоқани амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси парламентининг қуйи - Қонунчилик палатасига ҳам раисликни Спикер амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 85-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида» ги конституциявий қонуннинг 13-14-моддалари, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида» ги қонуннинг 3 - 5-моддалари Қонунчилик палатаси Спикерининг сайланиши тартибини, унинг ҳуқуқий мақомини белгилайди.

Спикер қонунчилик палатаси депутатлари орасидан яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади.

Спикерни сайлаш учун депутатлар орасидан кўпи билан ўн беш кишидан иборат Оқсоқоллар кенгаши тузилади. Оқсоқоллар Кенгаши Спикер лавозимига номзодларни, қоида тариқасида, энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партиялар ёки сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан сайланган депутатлар орасидан кўрсатади.

Қонунчилик палатаси Спикери яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин.

Спикернинг ваколатлари қуйидагилардан иборат: Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади; Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади; Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунларни маъқуллаш учун Сенатга юборади; Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради; Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Қонунчилик палатаси ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади; ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди; парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Қонунчилик палатаси гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади; Қонунчилик палатаси матбуот органларининг уставларини ва таҳрир ҳайъатлари таркибини ҳамда уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар сметаларини тасдиқлайди; Кенгаш билан келишилган ҳолда Қонунчилик палатаси матбуот органларининг бош муҳаррирларини тайинлайди ва уларни лавозимдан озод қилади; Қонунчилик палатаси матбуот органларининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади; Сенат, бошқа давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Қонунчилик палатаси номидан иш кўради; Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларини имзолайди; Қонунчилик палатаси девони фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, депутатлар ва Қонунчилик палатаси девони ишлаши учун зарур харажатлар сметаларини тасдиқлайди; Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Спикер ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006