А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

ЎзР давлат солиқ органларининг қуйи тизимидаги (туман, шаҳар, шаҳардаги туман) тузилма. Ўз фаолиятининг Ўз.Р нинг «Давлат солиқ хизмат тўғрисида»ги қонуни (29.08.1997 й.), ЎзР нинг Солиқ кодекси (24.04.1997 й), шунингдек давлат солиқ инспекциялари тўғрисидаги низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб боради. С. и. махсус назорат-тафтиш бўлими, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини назорат қилиш бўлими, юридик шахсларга солиқ солиш бўлими, тушумларни ҳисобга олиш ва ҳисоботларни қабул қилиш каби бўлимларидан ташкил топган. С. и. бошлиқлари Ўз.Р. Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Бугунги кунда Давлат солиқ инспекцияларига Ўз.Р. Солиқ кодексига ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчилардан солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар (солиқлар) ундириш йўли билан давлат бюджетига, шунингдек, Ўз.Р. нинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига даромадлар тўлиқ ҳажмда тушишини таъминлаш; солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этилиши, солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириш; солиқ солиш субъектлари ва объектлари тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш, солиқ тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобга олиш механизмини такомиллаштириш; солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш бўйича комплекс тадбирлар ўтказиш йўли билан солиқлар йиғилишини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш; солиқ ҳақидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқлар бўйича мажбуриятларни бажаришда солиқ тўловчиларга ёрдам кўрсатиш; солиқ тўловчилар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилган ва амалда тушган солиқларнинг ҳисобини юритиш, ҳужжатлар асосида текшириш давомида ҳисобот маълумотларининг тўғрилигини аниқлаш, солиқ органларига тақдим этилган ҳисоб-китобларни бузиб кўрсатувчи қўшиб ёзишлар ва ҳар хил хатоларни аниқлаш ва бартараф этиш учун бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини счётлар бўйича текшириш; солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши ҳолларини таҳлил қилиш ва тегишли органларга солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш; маъмурий ҳуқуқ бузилишлар бўйича ишларни юритиш каби вазифалар юклатилган.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006