А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

(СЛОВЕНИЯ РЕСПУБЛИКАСИ) - Болқон ярим оролининг шимолий-ғарбидаги давлат. 1991 йилгача Словения иттифоқдаги республика ҳуқуқига эга бўлган ҳолда, Югославия Социалистик Федератив Республикаси таркибида эди. Словениянинг суверенитети тўғрисидаги Декларация, парламент (Скупщина) томонидан 1990 йилнинг 2 июнида қабул қилинган. 1990 йилнинг 23 декабрида, Словенияни мустақил давлат деб эълон қилиш тўғрисидаги масала, референдумда кўриб чиқилди. 1991 йилнинг 25 июнида Скупщина (парламент) Словениянинг мустақиллиги ва суверенитетини эълон қилди. 25 июнь Словениянинг миллий байрами бўлиб ҳисобланади (Словения давлатчилиги ташкил топган кун). 1992 йилнинг 25 майида Словения БМТга қабул қилинди. Пойтахти - Любляна шаҳри.

Маъмурий-ҳудудий тузилиши 62 райондан иборат.

1991 йилнинг 23 декабрида қабул қилинган Конституцияга кўра, Словения давлатининг бошқарув шакли республикадир.

Давлат бошлиғи Президент ҳисобланиб, умумий овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. У яна бир муддатга қайта сайланиш ҳуқуқига эга.

Словения парламенти - Скупщина-икки палатадан иборат. Юқори палата-Давлат Мажлиси 90 депутатдан иборат бўлиб, тўрт йил муддатга сайланади, унда итальян ва венгер жамоалари биттадан вакилга эга. Қуйи палата - Давлат Кенгаши 40 аъзодан иборат бўлиб, улар беш йил муддатга сайланадилар. Давлат Кенгашининг 40 аъзосидан, 22 таси партиялар вакилларидан, 4 таси меҳнаткашларнинг вакилларидан, 4 таси иш берувчининг вакиллари, 4 таси деҳқонлар, ҳунармандлар ва эркин касб эгалари вакилларидан, қолган 6 таси бошқа соҳа вакилларидан иборат.

Ижро этувчи ҳокимият коалицион асосда шакллантирилиб, ҳукумат томонидан амалга оширилади ва парламентга ҳисоб беради. Ҳукумат Раиси Президент таклифига кўра, Давлат Мажлиси тасдиғидан ўтади. 10 та депутатдан кам бўлмаган парламент гуруҳи, Ҳукумат раиси лавозимига ўз номзодларини тавсия этиши мумкин. Бундай ҳолда, ҳар бир номзод овозга қўйилади. Кўпчилик овоз олган депутат Ҳукумат Раиси лавозимини эгаллайди.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006