А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

(Словакия Республикаси) –Марказий Европада жойлашган давлат. 1992 йилнинг 17 июлида Словакия Республикасининг суверенитети тўғрисида Декларация қабул қилиниб, унга кўра Чехославакия Федератив Республикасининг барҳам топиши ва 1992 йилнинг 31 декабригача Федерация ўрнида икки мустақил давлатни ташкил топиши, 1992 йилнинг 25 ноябридаги ЧСФР нинг Федерал қонунида ўз аксини топди. 1993 йилнинг 1 январидан мустақил Словакия Республикаси ташкил бўлиб, ўз пойтахтини Братислава шаҳри деб эълон қилди.

Маъмурий-ҳудудий тузилиши 8 ўлкадан иборат.

1992 йилнинг 1 сентябрида қабул қилинган Конституцияга кўра, давлат бошқарув шакли республикадир.

Давлат бошлиғи - Президент парламент томонидан, депутатларнинг 5 дан 3 қисмидан кўпроқ овозга эга бўлса, беш йил муддатга сайланади ва яна бир марта қайта сайланиш ҳуқуқига эга.

Словакия Республикасининг парламенти - Миллий Кенгаш 150 депутатдан иборат бўлиб, улар умумий овоз бериш йўли билан тўрт йил муддатга сайланадилар.

Ҳукумат коалицион тарзда, Президент томонидан шакллантирилади. Ҳукуматнинг дастурий баёноти парламент томонидан маъқулланиши лозим.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006