А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

(СИРИЯ АРАБ РЕСПУБЛИКАСИ) - Осиёнинг Жануби - Ғарбида жойлашган давлат. 1943 йили мустақилликка эришган. 1946 йилнинг 17 апрелида чет давлатларнинг (Франция) қўшинлари олиб чиқиб кетилиши муносабати билан, бу кун миллий байрам, Эвакуация куни нишонланади. Пойтахти - Дамашқ шаҳри.

Маъмурий ҳудудий тузилиши 14 губернаторликдан (музофотдан) иборат.

1973 йилнинг 12 мартида мамлакат Конституцияси кучга киритилган.

Давлат бошлиғи - Президент. Унинг номзоди парламент томонидан илгари сурилиб, сайланади (яъни ҳукмрон партия, Араб социалистик тикланиш партияси - БААС) таклиф қилади, сўнгра умумхалқ референдумида тасдиқланиш учун тақдим этилади. Президентнинг ваколат муддати 7 йил бўлиб, қайта сайланиш ҳуқуқига эга. Шунингдек яна уч вице-президент ҳам сайланади.

Парламент - Халқ кенгаши, 250 депутатдан иборат бўлиб, умумхалқ овоз бериш йўли билан 4 йил муддатга сайланадилар.

Ижро этувчи ҳокимият Президент ва Вазирлар Кенгаши томонидан амалга оширилади. Ҳукумат Президент олдида ҳисоб беради.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006