А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

жамият ва давлат идора қилиш соҳасидаги ваколат ҳамда фаолият. Сиёсий ҳокимиятнинг белгилари бўлиб, мамлакат ҳудудида мажбурлов органлари (полиция, армия, махсус хизмат) кучларидан ошкора фойдаланиш, сиёсий ҳокимиятнинг қарорлари фуқаролар, ташкилотлар ва ҳокимиятнинг бошқа турлари учун мажбурийлиги ва олий кучга эгалиги, оммавийлиги, яъни қонунлар ва фармойишлар орқали барча фуқароларга мурожаат этиши, қарорлар қабул қилиш учун ягона марказий мавжудлиги ва шу кабилар ҳисобланади.

Сиёсий соҳада амалга ошириладиган ҳокимият (жамият, мамлакатни бошқариш) сиёсий ҳокимиятдир. Аммо сиёсий ҳокимият асосан давлат органлари томонидан амалга оширилишини назарда тутилса, уни давлат ҳокимияти дейиш мумкин. Сиёсатшунослик нуқтаи назардан (илмий асосда) давлат ҳокимиятининг турли тармоқлари, яъни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ҳақида сўз юритиш мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият қонунларни қабул қилиш орқали амалга оширилади. Ижро этувчи ҳокимият қабул қилинган қонунларни ижросини таъминлаш орқали амалга ошади. Суд ҳокимияти расмий идоралар, ташкилотлар, корхоналар ва хусусий шахсларни қонунларга риоя этилишини таъминлайди.

Сиёсий ҳокимият - кўп жиҳатдан давлат ҳокимияти, яъни давлат органлари тизими орқали давлат ва жамият ишларини бошқариш; бу жараёнда давлат органлари ҳам қатнашиб, давлат органларига, улар орқали эса давлат ва жамиятни бошқаришга таъсир ўтказишнинг у ёки бу воситаларидан фойдаланади.

Бироқ «сиёсий ҳокимият» - кенгроқ тушунча бўлиб жамиятга ва фуқароларга таъсир ўтказишнинг нодавлат усулларини ҳам ўз ичига олиши мумкин. Бундан ташқари, кўпинча, мамлакатдаги сиёсий режимни ҳисобга олганда, бу усуллар давлат ҳокимиятидан кўра камроқ бўлмаган аҳамиятга эга бўлиши, ҳатто унинг ҳаракатларини белгилаб бериши мумкин.

Сиёсий ҳокимият - сиёсий партия, ҳаракатнинг партия аъзоларига, ҳаракат қатнашчиларига таъсир ўтказиш воситаси ҳамдир: оммавий намойишлар, митинглар, юришлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш ҳам шулар жумласига киради, уларнинг яхши уюштирилган қатнашчилари бир кўрсатмага ҳамда жамиятнинг сиёсий ҳаётига ва ҳукмрон тузулмаларнинг ҳаракатига таъсир ўтказиш мақсадига бўйсинади.

Ҳокимиятнинг яна бир тури «жамоатчилик ҳокимият» деб аталади.

Маҳаллий даражада маҳаллий ўзини- ўзи бошқариш ҳокимиятини ижтимоий ҳокимиятнинг бир тури деб ҳисоблаш мумкин. Бу ҳокимият, ЎзР конституциясига биноан, давлат ҳокимиятдан ажратилган бўлса ҳам у билан баҳамжиҳат ҳаракат қилади, аҳолини тегишли ҳудудлар ҳаётини идора қилишга доир қарорлар ишлаб чиқиш, қабул этиш ва амалга оширишга жалб қилишнинг турли воситаларидан фойдаланади.

Сиёсий ҳокимият жамиятда амалга оширилиши ва кенг оммага хизмат қилиши туфайли уни оммавий ҳокимияти ҳам деб атайдилар. Кейинги пайтларда тўртинчи ҳокимият - оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ни ҳокимияти ҳақида журналистлар кўпроқ фикр билдирмоқдалар. Шу нуқтаи назардан ЎзР Президентининг оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш учун мустақил ижтимоий Фондни тузиш ҳақидаги фикри диққатга сазовордир. ОАВ у ёки бу сиёсий кучларнинг фойдасига ижтимоий фикрни шакллантиришга хизмат қилади. Оммавий ахборотлар воситасида инсонлар ўзларини фикр ва ғояларини эркин равишда ифодалайдилар. Бунинг натижасида мамлакатдаги демократлаштириш жараёнлари чуқурлашиб боради, аҳолининг сиёсий фаоллиги ошади, уларнинг мамлакат ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги ҳақиқий иштироки таъминланади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006