А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

тегишли шахсга давлат ҳудудида чекланмаган вақт мобайнида бўлиш (яшаш), мазкур шахснинг ҳам, оила аъзоларининг ҳам шу давлат ҳимоясидан фойдаланиш имкониятини бериш. Бундай имкониятнинг берилиши умум этган халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда амалга оширилади.

Сиёсий бошпана сўралиши ва берилиши учун шахснинг ижтимоий - сиёсий фаолияти ва эътиқоди асос бўлади.

ЎзР Президенти томонидан хорижий шахсга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга сиёсий бошпана бериши шуни англатадики, бу одам Ўзбекистонга келиши мумкин ва жиноятчи сифатида бошқа давлатга берилмайди. Одатда, сиёсий бошпана, сиёсий фаолияти, илмий ва маданий важлар учун, миллий ва диний важлар туфайли таъқиб қилинаётган шахсларга берилади. Сиёсий бошпана олиш учун зарур бўлган шартларни белгилаш - бошпана бераётган давлатнинг суверен ҳуқуқидир. Бошпана узоқ муддатга ва белгиланмаган вақтга берилади. ЎзР сиёсий бошпана бериш масаласини ЎзР Конституцияси 93-моддасининг 22- бандига асосан ЎзР Президенти ҳал этади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006