А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

ВИНСЕНТ ВА ГРЕНАДИНА - Кичик Антил ороллари архипелагидаги давлат. Марказий Америкада жойлашган. 1979 йилнинг 27-октябрда мустақилликка эришган. Буюк Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Кингстаун шаҳри.

Сент - Винсент ва Гренадина Конституцияси 1978 йилнинг сентябрида Лондонда бўлиб ўтган анжуманда ишлаб чиқилган. Конституцияга кўра давлат бошқарув шакли-конституциявий монархия (расман давлат бошлиғи Буюк Британия Қироличаси бўлиб, у Сент - Винсент ва Гренадина генерал–губернаторини тайинлайди).

Қонун чиқарувчи ҳокимият органи - бир палатали парламент - Мажлислар Палатаси бўлиб, у умумий сайловлар асосида сайланадиган 12 депутат ва 6 сенаторлардан иборат. Тўрт сенаторни Бош вазир тавсиясига кўра Генерал губернатор тайинлайди, икки сенатор муҳолифот тавсиясига кўра Генерал губернатор томонидан тайинланади.

Ижро этувчи ҳокимият ҳукумат томонидан амалга оширилади. Бош вазир Генерал-губернатор томонидан тайинланади. Бош вазир лавозимини асосан парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган партия раҳбари эгаллайди.


КИТС ВА НЕВИС (СЕНТ-КИТС ВА НЕВИС ФЕДЕРАЦИЯСИ) - Марказий Американинг Кариб денгизини шарқий қисмида жойлашган орол давлат. 1983 йилнинг 19 сентябрида мустақилликка эришган. Буюк Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Бастер шаҳри.

1982 йилнинг 16 мартида тасдиқланган Конституцияга кўра давлат бошқарув шакли конституциявий монархия бўлиб, давлат бошлиғи Буюк Британия Қироличаси ҳисобланади ва у мамлакатнинг Генерал губернаторини тайинлайди.

Миллий мажлис - мамлакат парламенти бир палатадан иборат бўлиб, умумий овоз бериш йўли билан сайланадиган 11 депутатдан ва уч сенатордан иборат. Сенаторларнинг иккитаси Бош вазир тавсиясига кўра, яна бири муҳолифот раҳбарининг тавсиясига кўра, мерос-губернатор томонидан тайинланади. Парламентнинг ваколат муддати - беш йил.

Ижро этувчи ҳокимият ҳукумат томонидан амалга оширилади. Парламент аъзоларининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланган депутат Бош вазир лавозимини эгаллайди. Ҳукумат парламентга ҳисоб беради.


ЛЮСИЯ - Марказий Америкадаги кичик Антил ороллари архипелагида жойлашган давлат. 1979 йилнинг 22 февралида мустақилликка эришган. Буюк Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Кастри шаҳри.

Мамлакатнинг Конституцияси 1978 йилда Лондонда бўлиб ўтган анжуманда ишлаб чиқилган.

Конституцияга кўра давлат бошқарув шакли - конституциявий монархия. Давлат бошлиғи Буюк Британия Қироличаси ҳисобланиб, у мамлакат Генерал-губернаторини тайинлайди.

Қонун чиқарувчи ҳокимият икки палатали парламентдан иборат. Юқори палата - Сенат 11 сенатордан иборат бўлиб, улар Бош вазир ва муҳолифат раҳбарининг тавсияларига кўра Генерал-губернатор томонидан тайинланадилар. Қуйи палата - Мажлислар Палатаси 17 депутатдан иборат бўлиб, умумий овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланадилар.

Ижро этувчи ҳокимият ҳукуматга тегишли бўлиб, Бош вазир лавозимига парламентда кўпчилик овозга эга бўлган партия раҳбари генерал-губернатор томонидан тайинланади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006