А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

Жанубий Африкадаги давлат. 1978 йилнинг 13 октябрида мустақиллигини эълон қилган. Британия Ҳамдўстлиги аъзоси. Пойтахти - Мбабане шаҳри.

Маъмурий-ҳудудий бирлик тўртта округдан иборат.

1978 йили қабул қилинган Конституцияга мувофиқ Свазиленд давлати бошқарув шакли конституциявий монархиядир. Давлат бошлиғи қирол бўлиб, 1986 йилнинг 26 апрелидан мамлакатни қирол Мовати III бошқаради. Қирол қисман парламентни шакллантиради ва унинг қарорларига вето қўйиш ҳуқуқига эга.

Свазиленд парламенти - Либандла - икки палата: Сенат (30 сенатор) ва Мажлислар палатаси (65 депутат)дан иборат. Парламентга сайловлар икки босқичда олиб борилади. Биринчи турда сайловчилар сайлов округларидаги энг обрўли номзодларни аниқлаб оладилар ва иккинчи турда, уларнинг ичидан 65 номзод депутат этиб сайланадилар. Қуйи палатага сайланган депутатлар ўзларини ичидан 10 та сенаторни сайлайдилар, ўрни бўшаб қолган депутатлар ўрнига қиролнинг ўзи ўнта депутатни тайинлайди. Шунингдек қирол қолган сенаторларни ҳам тайинлайди.

Ижроия ҳокимияти ҳукумат томонидан амалга оширилади. Барча ҳукумат аъзолари парламент депутати бўлиши лозим. Бош вазир қирол томонидан лавозимига тайинланади. Ҳукумат таркибининг асосий лавозимлари, шунингдек бош вазир шаҳзодалардан иборат бўлади:

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006