А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

Осиёдаги, яъни Арабистон ярим оролида жойлашган давлат. Ягона Саудия Арабистони давлати 1902 - 1925 йилларда араб амирларининг бирлашуви натижасида ташкил топган. Қирол Ибн Довуд мазкур давлатнинг асосчиси бўлиб ҳисобланади. 1932 йилнинг сентябридан давлат ҳозирги номига эга бўлди.

Пойтахти - Эр-риёд шаҳри.

Маъмурий-ҳудудий тузилиши 13 маъмурий округдан иборат.

Давлат бошқарув шакли - мутлақ теократик монархия. Давлат бошлиғи қирол ҳисобланиб, унга диний, ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият тегишли.

Мазкур давлат ёзма Конституцияга эга эмас. Мамлакат бошқаруви ва ҳудудий тузилиши қирол томонидан чиқарилган фармонлар асосида тартибга солинади. 1992 йилнинг 29 февралида учта Фармон - «Ҳокимият тизими асослари», «Консультатив кенгаш тўғрисидаги қоидалар», «Ҳудудий тузилиш тизими», тўғрисидаги фармонлар мавжуд.

1992 йилнинг 1 мартида қирол Фахд томонидан Фармон чиқарилиб, эксперт органи функциясини бажарувчи, 61 аъзоси бўлган Консультатив кенгаш - Мажлис-аш-Шура тузилган. Ушбу кенгашнинг ваколат муддати тўрт йилдир.

Қирол ҳукуматни шакллантириш ва айрим вазирларни тайинлаш ҳуқуқига эга. Ҳукумат асосан қирол оиласининг аъзоларидан шакллантирилади. Қирол бош вазир лавозимига эга, унинг биринчи ўринбосари мерос ҳуқуқига эга шаҳзода бўлиб ҳисобланади. 1993 йилнинг августида қирол томонидан декрет чиқарилиб ҳукумат фаолиятини тартибга солувчи кодекс тасдиқланган. Унга кўра ҳукуматнинг ваколат муддати тўрт йилдир.

Олий судлов органи Олий суд бўлиб ҳисобланади. Олий суд қирол тасарруфига тегишлидир.

Сиёсий партия ва касаба уюшмаларининг фаолияти тақиқланган.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006