А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

(САН-МАРИНО РЕСПУБЛИКАСИ) - Италия ҳудуди ичида, Апенини ярим оролида жойлашган Европадаги давлат. Европа ва жаҳондаги республика бошқарув шаклидаги эга қадимий давлат. Ривоятларга кўра эрамизнинг 301 йили Далмациялик насроний муқаддас Марино томонидан асос солинган. Биринчи марта «Сан-Марино Республикаси» атамаси Х асрдаги ҳужжатларда қайд қилинган. Мазкур кичик давлатнинг ҳудудий бирлиги ва хавфсизлиги 1862 йилда Италия ва Сан-Марино ўртасида тузилган дўстлик тўғрисидаги шартнома билан кафолатланади.

Пойтахти - Сан-Марино шаҳри.

Маъмурий ҳудудий бирлиги - тўққизта округдан (қўрғондан) иборат.

1600 йилнинг 8 октябрида давлатнинг тузилиш тизими тўғрисидаги қонунлар мажмуи - «Статут», яъни Конституция қабул қилиниб, Катта Бош Кенгаш томонидан маъқулланган. 1906 йилнинг 26 мартидаги оила бошлиқларининг умумий йиғини қарори ва Катта Бош Кенгашнинг бир қатор фармонлари билан Конституцияга ўзгартиришлар киритилган.

Давлат бошқарув шакли республикадир. Олий ҳокимият бир палатали парламент - Катта Бош Кенгашга тегишли бўлиб, у пропорционал тизим бўйича умумий овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланадиган 60 депутатдан иборат.

Давлат бошлиғи функциясини Катта Бош Кенгаш аъзолари ичидан олти ой муддатга сайланадиган иккита капитан - регент бажаради. Улар ўз лавозимларига мандатлари муддати тамом бўлгандан сўнг, орадан уч йил ўтиб қайта сайланиш ҳуқуқига эга. Капитан - регентлар ўз қарорларини биргаликда қабул қиладилар. Улар бир-бирларини чиқарган қарорларига вето қўйиш ҳуқуқига эга. Яъни, уларнинг ҳаракатлари ўзаро келишилган бўлиши лозим.

Ижроия ҳокимияти ҳукумат, яъни Катта Бош Кенгаш аъзолари ичидан коалицион асосда сайланган Давлат конгресси ҳамда капитан-регентларга тегишли бўлиб, улар парламент ваколат муддати тугагунча ижроия ҳокимиятини амалга оширадилар. Давлат конгресси уч давлат котиби ва етти вазирдан иборат.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006