А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

юридик норманинг мантиқий якунловчи таркибий қисмидир. Унда жамият, давлат, шахснинг ҳуқуқий нормани бузувчиларга нисбатан салбий муносабати ифодаланади. Демак, санкция - ҳуқуқ нормасини бажармаганлик учун давлат органлари қўллайдиган мажбурлов чораси. Ҳуқуқ нормаларига онгли равишда, ихтиёрий риоя қилинмас экан, ҳуқуқбузарлик мавжуд экан - с. юридик нормаларга амал қилиш ва уни ижро этишни таъминловчи қонунийлик ва ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлашнинг муҳим ва зарур воситаси бўлиб қолади.

С. ҳуқуқбузар учун бўладиган ножўя оқибатларнинг характерига боғлиқ равишда қуйидагиларни кўзда тутиши мумкин:

а) жавобгарлик чоралари (озодликдан маҳрум қилиш, жарима, моддий зарарни ундириш). Бу турдаги санкциялар жавобгарликка тортувчи ёхуд жазоловчи санкциялар деб аталади;

б) огоҳлантириш таъсир чоралари (ушлаб келтириш, мулкнинг ҳисобга олиш, жиноятни содир қилишда гумон қилиб ушлаш, давлат ҳокимиятининг акти ёхуд маъмурий актларни бекор қилиш, мажбурий даволаш, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни бузиб ташлаш ва ҳакозо);

в) муҳофаза чоралари (ишчи ва хизматчиларни, агар улар илгари ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган бўлсалар аввалги иш жойига қайта тиклаш, алимент ундириш ва ҳоказо);

г) субъектнинг ўзининг хулқ-атвори оқибатида келиб чиқадиган нохуш оқибатлар (касалхона режимини бузиш оқибатида беморнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини йўқотиш ва ҳоказо).

С. ларни ҳуқуқбузар учун нохуш бўлган оқибатларнинг ҳажми ва миқдоридан келиб чиқиб, мутлақ муайян С. ларга (ходимни хизмат бурчини бажаришдан озод этиш, ишдан бўшатиш, жариманинг аниқ миқдори ва ҳакозо); нохуш оқибатлар чегарасининг энг озидан энг кўпигача ёхуд фақат энг кўпигача кўрсатиладиган нисбий-муайян С. лар (жариманинг оз миқдори ёки энг кўп миқдори ва ҳоказо); нохуш оқибатларнинг ҳолатидан келиб чиқиб бир неча санкциялардан бирини танловчи муқобил С. лар (эллик бараваргача ойлик иш ҳақи миқдорида ёки икки йилгача меҳнат тузатиш ишларига жалб қилиш)га бўлинади.

Шунингдек, мураккаб (кумулятив) С. тури ҳам мавжуд бўлиб, бундай С. асосий жазодан ташқари қўшимча жазо берилишини ҳам назарда тутади, масалан, муайян жиноятни содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилиш каби асосий жазодан ташқари қўшимча жазони, маълум ҳуқуқдан маҳрум қилишни ҳам кўзда тутади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006