А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

депутат императив мандатининг жиҳатларидан бири (қ.: Депутат). Унинг моҳияти шундаки, депутат ўз сайловчиларининг хоҳиш-иродаси ва топшириқлари билан боғлиқ бўлади, мазкур топшириқларнинг бажарилиши учун улар олдида жавоб беради. Депутат ўз иши тўғрисида сайловчиларга ҳисобот беришга мажбур. Агар сайловчилар депутат уларнинг ишончини оқламаяпти деб топсалар, уни чақириб олишлари мумкин.

С.т. сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини ифода этади. Бу сайловчиларнинг ижтимоий муҳим хусусиятга эга топшириқлари бўлиб, тегишли вакиллик органи (Кенгаш) уларни ўз фаолиятига асос қилиб олиши лозим. 1977 йилги собиқ СССР Конституцияси, иттифоқдош ва автоном республикаларнинг конституциялари, сайловчиларнинг топшириқлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги фармонлар ва низомлар, депутатларнинг мақоми тўғрисидаги қонунларнинг қоидалари С.т. учун ҳуқуқий негиз бўлиб хизмат қилган.

С.т., қоида тариқасида, сайлов кампанияси даврида, депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида берилар эди. Депутатлар сайловчилар олдида ҳисобот бераётганида ҳам С.т. бериш тартибини жорий этишга ҳаракатлар бўлган, аммо мазкур вариант тарқалмаган.

С.т. депутатликка номзодлар билан учрашув-йиғилишларда сайловчилар ўртасида очиқ овозга қўйиш орқали қабул қилинар эди. Номзодлар узоқ йиллар мобайнида топшириқларни рад этиш ҳуқуқига эга эмас эдилар. Аммо С.т. амал қилган даврнинг сўнгги босқичи (90-йилларнинг охири)да депутатликка номзодларга ўзига маъқул келмаган С.т. ни қабул қилишдан бош тортиш ҳуқуқи берилди.

Қабул қилинган С.т. номзод томонидан маҳаллий Кенгашнинг ижроия қўмитасига ёки Олий Кенгаш Президиумига топширилар эди. Мазкур органлар С.т. ни умумлаштириб, такрорланувчи топшириқларни бирлаштирар ва С.т. ни амалга ошириш тадбирлари режасини тайёрларди. С.т. ни узил-кесил қабул қилиш ёки рад этиш ҳуқуқига тегишли халқ депутатлари Кенгаши эга эди. Юқорида зикр этилган тадбирлар режасини ҳам шу орган тасдиқларди. Хуллас, С.т. нинг императивлиги нисбий эди: номақбул С.т. ни Кенгаш рад этиши мумкин эди.

Жамоат ташкилотларидан халқ депутатларини сайлаш жорий этилганида (1988 й.) ҳам депутатларга уларнинг топшириқларини бериш назарда тутилди.

С.т., айниқса, маҳаллий миқёсда маълум ижобий роль ўйнаб келди, депутатларга сайлов округи, бутун Кенгаш ҳудудидаги муаммоларни ўз фаолияти билан тўлароқ қамраб олишга кўмаклашди. Бундан ташқари, депутатлар сайловчилар олдида ўз масъулиятини янада кучлироқ ҳис қилар эдилар.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006