А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

сайлов иштирокчилари - сайлов ҳуқуқига эга вояга етган фуқаролар рўйхати. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўладиган, рўйхат тузилаётган вақтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб келаётган фуқароларнинг фамилиялари С.р. га киритилади. Ҳар бир сайловчи фақат битта С.р. га киритилиши мумкин.

С.р. ҳар бир сайлов участкаси бўйича участка сайлов комиссияси томонидан тузилади ва уни комиссия раиси билан котиби имзолайди. Участка сайлов комиссияси С.р. ни тузиш ишида қатнашишга жамоатчилик вакилларини жалб этиши мумкин.

Туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимликлари сайловчилар ҳисобга олинишини таъминлайдилар ҳамда участка сайлов комиссияларига тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи сайловчилар тўғрисида С.р. ни тузиш учун зарур маълумотларни берадилар.

Сайловчиларнинг фамилиялари С.р. да овоз беришни ташкил этиш учун қулай бўлган тартибда кўрсатилади. Рўйхатда ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили кўрсатилади.

Участка сайлов комиссияси рўйхат билан танишиш жойи ва вақти тўғрисида сайловчиларни хабардор этади. Фуқароларга участка сайлов комиссияси биносида С.р. билан танишиш имконияти таъминланади.

Ҳар бир фуқаро С.р. даги хато ёки ноаниқлик тўғрисида участка сайлов комиссиясига арз қилиши мумкин. Участка сайлов комиссияси 24 соат ичида бундай аризани кўриб чиқиши ва хатони ёки ноаниқликни бартараф этиши ёхуд аризачига унинг аризаси рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган жавоб бериши шарт. Участка сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракати ва қарори устидан қонунда белгиланган тартибда юқори сайлов комиссиясига ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Улар шикоятни 3 кун муддат ичида, овоз беришдан уч кун олдин ҳамда сайлов кунида - зудлик билан кўриб чиқишлари шарт.

Сайловчиларнинг овозларини ҳисоблаш бошланганидан кейин сайловчилар рўйхатларига ўзгартишлар киритиш тақиқланади.

Сайлов участкаси ҳудудига С.р. ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим қилинганидан кейин кўчиб келган сайловчилар, шунингдек муайян сабабга кўра рўйхатга кирмай қолган сайловчилар шахсини ва мазкур сайлов участкаси ҳудудида яшашини тасдиқлайдиган ҳужжатларга асосан участка сайлов комиссиясининг С.р. га қўшимча равишда киритилади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006