А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

тегишли сайлов комиссияси томонидан сайлов чоғида йўл қўйилиб, оқибат натижада овоз бериш якунларига таъсир қилган кўп сонли қоидабузарликлар туфайли с.ҳ.э.д.т. тўғрисида қарор қабул қилиш. Сайлов ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда қонунда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин такрорий сайлов ўтказилиши, депутатликка ёки сайлаб қўйиладиган лавозимга номзодлар янгидан қўйилиши лозим. Сайлов комиссиялари таркиби тўла ёки қисман қайта тузилиши мумкин.

Масалан, ЎзР Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига депутатлар сайловида сайлов чоғида йўл қўйилиб, оқибат натижада овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарлик туфайли сайлов умуман ёки айрим сайлов округлари ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. С.ҳ.э.д.т. га доир қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади. Айрим сайлов участкаларида сайлов ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ана шу участкалар бўйича овоз бериш натижаларисиз ҳам умуман сайлов ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эканлиги инобатга олинган ҳолда бу натижалар Марказий сайлов комиссиясининг қарорига биноан сайловнинг умумий натижаларидан чиқариб ташланади.

Сенат аъзолари сайловида эса, агар сайлов давомида, овозларни санаб чиқишда, яширин овоз бериш натижаларини аниқлашда қонун талаблари сайлов натижаларига таъсир қилган тарзда бузилишига йўл қўйилган бўлса, Марказий сайлов комиссияси Сенат аъзоларининг сайловини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.

Ҳар бир ҳолатда такрорий сайлов ўтказиш тўғрисидаги қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади. Қонунчилик палатаси депутатининг такрорий сайлови асосий сайловдан кейин кўпи билан бир ойлик муддат ичида ўтказилади. Сенат аъзоларининг такрорий сайлови эса Сенатга ўтказилган асосий сайловдан кейин кўпи билан ўн беш кунлик муддат ичида ўтказилади.

Марказий сайлов комиссияси юқорида зикр этилган асосларга кўра ЎзР Президенти сайловини ҳам ҳақиқий эмас деб топишга ҳақли. Бу ҳолда Марказий сайлов комиссияси такрорий сайлов тайинлайди. Такрорий сайлов асосий сайловдан кейин кўпи билан қирқ кунлик муддат ичида ўтказилади.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006