А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

алоҳида мамлакатларда қонунчилик билан белгиланган конституциявий-ҳуқуқий жавобгарлик чорасининг тури. Сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиш - ҳам сайлаш, ҳам сайланиш ҳуқуқига татбиқ қилиниши мумкин. С.ҳ.м.қ. - бу Конституция ёки сайлов қонунчилиги билан назарда тутилган махсус таъсир чорасидир. Мазкур чора сайловда қатнашиши мумкин бўлган шахслар доирасини белгиловчи сайлов комиссияси ёки қўшимча жиноий жавобгарлик тариқасида суд томонидан қўлланилиши мумкин.

С.ҳ.м.қ. икки хил асосда амалга оширилиши мумкин: ҳуқуқий ва ноҳуқуқий.

Ҳуқуқий асосларда с.ҳ.м.қ. сайлов цензлари асосида - ёш, жинс, муомала лаёқати, фуқаролик ва бошқа мезонлар асосида амалга оширилади.

Ноҳуқуқий С.ҳ..м.қ. ни «адолатсиз» деб ҳам аташ мумкин. Тарихдан маълумки, 30 - йилларда бир қанча фуқаролар (қулоқлар, руҳонийлар, ёлланма ишчилар, ўз меҳнати билан пул топмайдиган шахслар - судхўрлар, корхона эгалари, колхозчилар ва бошқалар) синфий-сиёсий мотивлар асосида сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006