А | Б | В | Г | Д | Е | Ё | Ж | З | И | К | Л | М | Н | О | П | Р | С | Т | У | Ф | Х | Ц | Ч | Ш | Щ | Ы | Э | Ю | Я | Ў | Қ | Ғ | Ҳ | #
A | B | C | D | E | F | G | H | I | J | K | L | M | N | O | P | Q | R | S | T | U | V | W | X | Y | Z | #

давлат органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини тузиш ҳамда таркибини белгилашнинг (ички ўзини ўзи ташкил этишнинг) аҳоли томонидан депутатларни ва аҳоли ёки вакиллик органлари томонидан тегишли мансабдор шахсларни сайлашдан иборат усулларидан бири. Мас., Қонунчилик палатасининг депутатлари аҳоли томонидан, Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари шу палата депутатлари томонидан сайланади.

Бошқа усулларга шакллантириш ва тайинлашни мисол қилиб келтириш мумкин. Мас., ЎзР Олий Малисининг Сенатини шакллантириш тартиби қуйидагича: Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда - олти кишидан сайланади. Сенатга сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси эса фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан ЎзР Президенти томонидан тайинланади.

С.қ. кўпинча давлат муассасаларининг раҳбарларига нисбатан қўлланилади.

С.қ. - шунингдек жамоат бирлашмалари ички ўзини ўзи ташкил этишининг ўзига хос усули: уларнинг раҳбарлик қилувчи органлари ва шахслари қурултойлар, конференциялар, пленумлар ва бошқа жамоавий тадбирларда сайланадилар.

Акциядорлик жамиятларида унинг раҳбар органларини сайлаб қўйиш ҳам, бошқарувчиларини ва бошқа раҳбарларини тайинлаш ҳам қўлланилади.

С.қ. шунингдек, меҳнат жамоалари кенгашларини, маҳалла оқсоқолларини сайлашда қўлланилади.

Маълумки, илгарилари туман ва шаҳар судларининг судьялари аҳоли томонидан, сўнгра тегишли ёки юқори халқ депутатлари Кенгашлари, яъни ўша даврдаги давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан сайлаб қўйилар эди. Бироқ кейин судьялар тайинланадиган бўлди.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

Ушбу нашр давлат-ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан бойитилган энг замонавий Конституциявий сўз бойлигини ўз ичига олади. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конституциявий-ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конституциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилди.

Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари девонларининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Муаллифлар жамоаси:

Мустафоев Бўритош - Биринчи даражали Давлат Адлия маслаҳатчиси

Халилов Эркин Хамдамович - юридик фанлар доктори, профессор

Абдусаломов Мирзоулуғбек Элчиевич - юридик фанлар номзоди

Бозоров Узоқ - юридик фанлар номзоди

Файзиев Мириной Мирзаахмедович - профессор

Одилқориев Ходжимурод Тўхтамуродович - профессор

Хусанов Озод Тиллабович - профессор

Тўлаганов Абдужаббор - профессор

Мамадалиев Шавкат Олмасбаевич - фалсафа фанлари доктори

Тультеев Ильёс Тавасович - доцент

Муҳамедов Ўткирбек Ҳазратқулович - доцент

Авезов Ҳабибулла Қутлимуродович, сиёсатшунос.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б. Мустафоев - Тошкент: «Ўзбекистон нашриёти», 2006 йил. - 584 бет.

ISВN   978-9943-332-00-3    ББК 67,400(5У) я2

724-2006

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, 2006