Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 50-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 113-модда; 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда; 2014 й., 50-сон, 588-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасида маҳсулотлар, хизматлар ва бошқа объектларни шу жумладан ишлаб чиқариш жараёнларини, менежмент тизимларини, мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходимлар сифатида иштирок этишга талабгор мутахассисларни (матнда бундан кейин «маҳсулотлар» деб юритилади) сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини, шунингдек сертификатлаштириш иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаб беради.
(муқаддима Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Асосий тушунчалар
Мазкур Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилмоқда:
«сертификатлаштириш миллий тизими» — давлат миқёсида амал қиладиган, сертификатлаштириш ўтказишда ўз тартиб ва бошқарув қоидаларига эга бўлган тизим;
«маҳсулотларни сертификатлаштириш» (матнда бундан кейин «сертификатлаштириш» деб юритилади) — маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолият;
«мувофиқлик сертификати» — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат;
«мувофиқлик белгиси» — муайян маҳсулот ёхуд хизмат аниқ стандартга ёки бошқа норматив ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган, белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) сертификатлаштириш тизими» — айни бир хил стандартлар ва қоидалар қўлланиладиган муайян маҳсулотлар, ишлар ёки хизматларга тааллуқли сертификатлаштириш тизими;
(1-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«сифат бўйича эксперт-аудитор» — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган, мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакага эга бўлган мутахассис;
«сертификатлаштириш бўйича инспекция органи» — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан сертификатлаштириш органларининг топшириғига кўра инспекция назоратини амалга оширувчи юридик шахс;
«сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан инспекция назорати» — сертификатлаштирилган маҳсулотларнинг сертификатлаштирилаётганда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий такрорий баҳолаш тартиб-таомили.
(1-модданинг еттинчи — ўнинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонунига асосан еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
2-модда. Сертификатлаштиришнинг мақсад ва вазифалари
Сертификатлаштириш:
одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлар реализация қилинишини назорат этиб бориш;
маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобат қила олишини таъминлаш;
мамлакат корхоналари, қўшма корхоналар ва тадбиркорлар халқаро миқёсдаги иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорликда ва халқаро савдо-сотиқда иштирок этишлари учун шароит яратиш;
истеъмолчини тайёрловчининг (сотувчининг, ижрочининг) виждонсизлигидан ҳимоя қилиш;
маҳсулот тайёрловчиси (сотувчиси, ижрочиси) таъкидлаган сифат кўрсаткичларини тасдиқлаш мақсадларида амалга оширилади.
Сертификатлаштириш мажбурий ва ихтиёрий тусда бўлади.
3-модда. Сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Сертификатлаштириш соҳасидаги муносабатлар мазкур Қонун ва унга мувофиқ чиқариладиган Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
4-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Башарти, халқаро шартнома ёки битимда сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома ёки битимнинг қоидалари қўлланилади.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг сертификатлаштириш органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда «Ўзстандарт» агентлиги деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг миллий сертификатлаштириш органидир.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзстандарт» агентлиги мазкур Қонунга мувофиқ:
(5-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
сертификатлаштириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, сертификатлаштириш ўтказиш юзасидан умумий қоидаларни белгилайди, улар тўғрисида расмий ахборотлар эълон қилиб боради;
сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш дастурларининг лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда уларни Ҳукумат муҳокамасига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларига қўшилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, шунингдек сертификатлаштириш натижаларини ўзаро эътироф этиш тўғрисида битимлар тузади, сертификатлаштириш масалалари бўйича бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мажбурий равишда сертификатланадиган маҳсулотларнинг рўйхатини белгилайди ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритади;
(5-модданинг иккинчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-31-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 113-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сертификатлаштирилган маҳсулотларнинг, аттестациядан ўтказилган сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг давлат реестрларини юритади;
мажбурий сертификатлаштириш талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари бузилганлиги учун мувофиқлик сертификатларининг ва мувофиқлик белгиларининг амал қилишини тўхтатиб туради ҳамда уларни бекор қилади.
(5-модданинг иккинчи қисмининг олтинчи — тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонунига асосан олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзстандарт» агентлигининг сертификатлаштириш соҳасидаги фаолиятини молиявий таъминлаш манбаи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағи, шунингдек «Ўзстандарт» агентлиги кўрсатаётган хизмат учун олинадиган ҳақдан иборат.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар:
(5-модданинг тўртинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимларини тузадилар ва уларнинг амал қилишини таъминлайдилар;
(5-модданинг тўртинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
сертификатлаштиришни ташкил этадилар ва ўтказадилар;
миллий мувофиқлик сертификатларини расмийлаштирадилар, берадилар ёки чет эл мувофиқлик сертификатларини эътироф этадилар;
сертификатланган маҳсулотлар устидан назоратни амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Тегишли сертификатлаштириш тизими белгилаган тартибда аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари) муайян маҳсулотларнинг синовини ёки муайян синов турини амалга оширадилар ҳамда сертификатлаштириш мақсадлари учун баённомалар берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзстандарт» агентлиги ўз вазифаларининг бир қисмини маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига ва синов лабораторияларига (марказларига) ўтказишга ҳақлидир.
(5-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
6-модда. Сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулотлар, шу жумладан дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулотлар сертификатлаштириш объектидир.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзстандарт» агентлиги, аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш бўйича инспекция органлари, сифат бўйича эксперт-аудиторлар, мувофиқликни баҳолаш фаолиятида иштирок этадиган ходимлар, шунингдек маҳсулотлари сертификатлаштирилиши лозим бўлган юридик ва жисмоний шахслар сертификатлаштириш субъектларидир.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сертификатлаштириш субъектлари — юридик шахслар сертификатлаштириш миллий тизими доирасида сертификатлаштириш тизимлари тузишлари мумкин. Юридик шахсларнинг сертификатлаштириш тизимлари «Ўзстандарт» агентлиги белгилаган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
II БОБ. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ФАОЛИЯТИГА ДОИР УМУМИЙ ТАЛАБЛАР
7-модда. Мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгиси
Маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқлангани тақдирда сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати беради, тайёрловчи ана шу сертификат асосида мувофиқлик белгисини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сертификатлаштириш тизимида фойдаланиладиган мувофиқлик сертификатларининг, намуналари, миллий мувофиқлик белгисининг шакллари ва ҳажмлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланади.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик белгилари, сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган тартибда Давлат реестридан ўтказилиши шарт.
(7-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилмаган мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик белгилари, сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ҳақиқий эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мувофиқлик сертификатидан, мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини аризачи бошқа юридик ёки жисмоний шахсга бериши ман этилади.
(7-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8-модда. Сертификатлаштириш фаолиятини амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома асосида сертификатлаштириш фаолиятини ҳамда сертификатлаштириш мақсадида синовлар ўтказиш фаолиятини амалга оширадилар.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Маҳсулотлар сертификатлаштирилаётганда аризачига сертификатни ёки мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқи мувофиқлик сертификатини берган аккредитация қилинган тегишли сертификатлаштириш органи билан тузилган битим асосида берилади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
9-модда. Сертификатлаштириш тўғрисида ахборот
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзстандарт» агентлиги тайёрловчиларни (ижрочиларни), сотувчиларни, истеъмолчиларни ва бошқа манфаатдор шахсларни сертификатлаштиришнинг амалдаги тизимлари, уларнинг органлари, синов лабораториялари (марказлари), экспертлар тўғрисида, шунингдек мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик белгилари ва уларни қўллаш қоидалари тўғрисида хабардор этиб боради.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Сертификатлаштириш органлари аризачига унинг талабига биноан маҳсулотни сертификатлаштириш учун керакли ахборотни беришлари шарт.
Аризачи сертификатлаштириш органининг талабига биноан сертификатлаштириш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиши шарт, тижорат сири ҳисобланган маълумотлар бундан мустасно.
III БОБ. МАҲСУЛОТЛАРНИ МАЖБУРИЙ ВА ИХТИЁРИЙ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ
10-модда. Мажбурий сертификатлаштиришни жорий этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш ишларини ташкил этиш «Ўзстандарт» агентлиги зиммасига ёки унинг топшириғига биноан бошқа сертификатлаштириш органларига (уларни албатта аккредитация қилган ҳолда) юклатилади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш ёки сақлаш хавфсизлигини таъминловчи талаблар бўлмаган тақдирда, «Ўзстандарт» агентлиги давлат бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда бундай талабномаларнинг кечиктирмай ишлаб чиқилиши ва амалга киритилишини таъминлайди.
(10 модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелдаги ЎРҚ–31-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 113-модда)
11-модда. Мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий сертификатлаштириш ишлаб чиқаришни текширишни, маҳсулот хусусияти норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун уни синашни, сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан инспекция назоратини ўз ичига олади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Синовлар аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари) томонидан тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган усулларда, бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда эса тегишли сертификатлаштириш органлари ишлаб чиққан усулларда амалга оширилади.
Мажбурий сертификатлаштириш ишлари учун аризачи қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ҳақ тўлайди.
Аризачи ўз маҳсулотини мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказишга сарфлаган маблағлар суммаси шу маҳсулот таннархига қўшилади.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган маҳсулотни тарғиб қилиш ман этилади.
12-модда. Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар қуйидаги ҳолларда:
сертификатлаштиришга тақдим этилмаган бўлса;
сертификатлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса;
агар сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки унинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган (бекор қилинган) бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши мумкин эмас.
Қонунга хилоф тарзда мувофиқлик белгиси босилган маҳсулотларни реализация қилиш ман этилади.
13-модда. Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг) маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш вақтидаги мажбуриятлари
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни реализация қилувчи тайёрловчилар (тадбиркорлар):
мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни сертификатлаштиришга тақдим этишлари;
сертификатланган маҳсулотни сертификатлаш органларининг ўзи ёки улар эътироф этган органлар берган сертификат мавжуд бўлган тақдирдагина реализация қилишлари ва унинг норматив ҳужжатлар талабларига мос бўлишини таъминлашлари;
сертификатланган маҳсулотни, башарти, у норматив ҳужжат талабларига мувофиқ келмаса, шунингдек сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёхуд унинг амал қилиши сертификатлаштириш органининг қарори билан тўхтатиб қўйилган ёки бекор қилинган бўлса, реализация қилишни тўхтатиб қўйишлари ёки тугатишлари;
мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни сертификатлаштирувчи ва сертификатланган маҳсулотни назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатларини монеликсиз бажаришлари учун шароит яратишлари;
сертификатланган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг техникавий ҳужжатларига ёки технологик жараёнига киритилган ўзгартишлар ҳақида сертификатлаштириш органини белгиланган тартибда хабардор этишлари;
илова қилинган техник ҳужжатда маҳсулот мувофиқ келиши лозим бўлган сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотларни ҳамда норматив ҳужжатларни кўрсатишлари ва бу маълумотлар истеъмолчи (харидор, буюртмачи) эътиборига етказилишини таъминлашлари шарт.
14-модда. Четдан олиб келинадиган ва четга олиб чиқиб кетиладиган маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш учун тузиладиган контрактлар (шартномалар) шартида маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан берилган ёки эътироф этилган мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари бўлиши назарда тутилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари ёки бошқа давлатларнинг «Ўзстандарт» агентлиги томонидан эътироф этилган мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари божхона юк декларацияси билан биргаликда аризачи (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан божхона органларига тақдим этилади ҳамда ушбу ҳужжатлар маҳсулотни тегишли божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олиб кирилаётган маҳсулотнинг хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган тақдирда, божхона органлари уни сертификатлаштиришдан ўтказиш тўғрисидаги масала ҳал этилгунига ёки чет эл сертификати миллий сертификатлаштириш тизими қоидаларига мувофиқ эътироф этилмагунига қадар бундай маҳсулотни тегишли божхона режимига жойлаштиришга йўл қўймайди, бундан вақтинча сақлаш ва божхона омбори божхона режимлари мустасно.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига қаранг.
15-модда. Мажбурий сертификатлаштириш ишларининг давлат томонидан молиявий таъминоти
Қуйидаги ишлар:
сертификатлаштиришни ривожлантиришнинг истиқболларини, уни ўтказиш қоидалари ва тавсияларини ишлаб чиқиш;
сертификатлаштириш соҳасида расмий ахборотлар билан таъминлаш;
халқаро (минтақавий) сертификатлаштириш ташкилотлари ишида қатнашиш ҳамда чет эл миллий сертификатлаштириш органлари билан биргаликда ишлар ўтказиш;
сертификатлаштириш юзасидан халқаро (минтақавий) қоидалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
сертификатлаштириш юзасидан умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ишлари ва бошқа ишлар олиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мажбурий сертификатлаштириш талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш ишлари давлат томонидан молиялаштирилиши керак.
(15-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Мажбурий сертификатлаштириш талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати
Мажбурий сертификатлаштириш талабларига тайёрловчилар (тадбиркорлар, сотувчилар, ижрочилар) томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлигининг давлат инспекторлари амалга оширади.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
161-модда. Назорат йўсинидаги текширув
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан инспекция назорати мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органлари ёки сертификатлаштириш бўйича инспекция органлари томонидан амалга оширилади.
(161-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 1573, 06.05.2006 й.)га мувофиқ, сертификатланган маҳсулот, сифатни бошқариш тизимлари, ишлаб чиқариш, аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш органлари устидан назорат йўсинидаги текширув Назорат қилувчи органларнинг кенгаши (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз амалга оширилади.
17-модда. Ихтиёрий сертификатлаштириш
Ҳар қандай маҳсулот норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ эканлигини тасдиқлаш учун у юридик ва жисмоний шахснинг ташаббуси билан ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилиши мумкин.
18-модда. Ихтиёрий сертификатлаштиришни амалга оширувчи субъектлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ихтиёрий сертификатлаштиришни «Ўзстандарт» агентлиги белгилаб қўйган тартибда аккредитация қилинган юридик ва жисмоний шахслар амалга оширишга ҳақлидир.
(18-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
19-модда. Ихтиёрий сертификатлаштириш тизимлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сертификатлаштириш қоидалари ва тартибини белгиловчи ихтиёрий сертификатлаштириш тизимларини аккредитация қилинган органлар «Ўзстандарт» агентлиги билан келишган ҳолда белгилайдилар.
(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
IV БОБ. НИЗОЛАРНИ ҚАРАБ ЧИҚИШ. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
20-модда. Мазкур Қонунни қўллаш билан боғлиқ низоларни қараб чиқиш
Мазкур Қонунни қўллаш билан боғлиқ низолар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда қараб чиқилади.
21-модда. Шикоятларни қараб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлган тақдирда манфаатдор томон «Ўзстандарт» агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгашига мурожаат этишга ҳақлидир.
Шикоятларни қараб чиқиш кенгаши тўғрисидаги низомни «Ўзстандарт» агентлиги ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
«Ўзстандарт» агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгаши сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) қарорлари устидан берилган шикоят аризаларини қараб чиқади.
(21-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Шикоят аризалари икки ҳафта ичида қараб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзстандарт» агентлигининг, Шикоятларни қараб чиқиш кенгашининг қарорлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
(21-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
22-модда. Сертификатлаштириш органларининг ва синов лабораторияларининг (марказларининг) жавобгарлиги
Сертификатлаштириш органи:
мувофиқлик сертификатини асоссиз ва қонунга хилоф тарзда берганлик учун;
аризачига нисбатан қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар қилганлик учун;
аризачининг тижорат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор этганлик учун жавобгар бўлади.
Аккредитация қилинган синов лабораторияси (маркази) сертификатлаштириш органига синовларнинг натижалари ҳақида нотўғри маълумот берганлик учун жавобгар бўлади.
Сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) мазкур моддада айтиб ўтилган хатти-ҳаракатлар натижасида аризачига етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўла ҳажмда қоплашлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби (985—1022-моддалар)га қаранг. («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»).
23-модда. Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тайёрловчилар (тадбиркорлар) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 214-моддасига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган сертификатлаштирилмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун тайёрловчининг (тадбиркорнинг) мансабдор шахслари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор — тайёрловчилар маъмурий жавобгарликка тортилади.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги тайёрловчиларни (тадбиркорларни) мажбурий сертификатлаштиришни ўтказишдан озод қилмайди.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Қаранг: суд амалиёти.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 28 декабрь,
1006-XII-сон