LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2017 йилнинг 1 июлидан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада дори-дармонлар сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 14 июлдаги Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда республика аҳолисини дори-дармонлар, вакциналар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
чекланган чакана нархларда сотиладиган ва барча дорихона муассасаларида мавжудлиги мажбурий бўлган энг зарур дори-дармонлар рўйхати 2-иловага мувофиқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 15 кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига Дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
бир ҳафта муддатда энг зарур дори-дармонлар ва тиббий буюмларнинг чекланган чакана нархларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча дорихона муассасаларига етказсин;
икки ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасига киритилган энг зарур дори-дармонлар ва тиббий буюмларни бериш ва уларнинг чекланган чакана нархлари ўртасидаги фарқнинг ўрнини қоплаш учун «Дори-дармон» давлат-акционерлик уюшмаси ҳузуридаги нархларни тартибга солиш жамғармасини тузиш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
2-иловада қайд этилган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаси ҳажмида ишлаб чиқаришни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси ва халқаро «ЭКОСАН» жамғармаси билан биргаликда республикада ўсимликлардан олинадиган маҳаллий дори-дармон хом ашёси асосида ўзимизнинг фармацевтика ишлаб чиқаришимизни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва 1994 йилнинг 1 октябригача Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда 1994 йилнинг 15 сентябригача бўлган муддатда республикага дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналарни импорт бўйича келтириш учун Европа Ҳамжамияти Комиссияси томонидан бериладиган 68 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитнинг расмийлаштирилишини ва кейинчалик тўлдирилишини тугалласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Дори-дармон» давлат-акционерлик уюшмаси 3-иловага* мувофиқ дорихона муассасаларини 1994 йилнинг иккинчи ярим йиллигида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори-дармон» давлат-акционерлик уюшмасининг дори-дармонларнинг сифатини назорат қилиш инспекциясини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги дори-дармонлар сифати бўйича назорат комиссиясига айлантирсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 4-иловага* мувофиқ дори-дармонлар, вакциналар ва тиббий буюмлар сотиб олиш учун «Дори-дармон» давлат-акционерлик уюшмасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига марказлаштирилмаган манбалардан Россия рубли суммасига тенг миқдорларда пул маблағлари, шу жумладан, хорижий валюта, шунингдек, моддий ресурслар ажратсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда)
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. Қ. Қорабоев зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикасида дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини сотиш билан шуғулланишга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган дорихона муассасаларига рухсат этилади.
Қайд этиб ўтилган дорихона муассасаларида дори-дармонларни сотишга фақат махсус фармацевтик маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат берилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 20 майдаги 131-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 21-сон, 150-модда)
2. Дори-дармонлар ва тиббий буюмларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан дорихона муассасаларидан ташқарида бозорларда, кўчада, жамоат жойларида ва уйда сотилиши қатъиян тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган ва ёхуд мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни сотиш;
дорихона муассасалари томонидан юридик ва жисмоний шахслардан мувофиқлик сертификатлари бўлмаган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни қабул қилиб олиш;
қалбакилаштирилган ва рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сотиш тақиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 февралдаги 18-сонли қарори таҳрирда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 50-модда)
4. Дори-дармонларни аҳолига врачнинг рецепти ва рецептисиз бериш, шунингдек, даволаш-профилактика муассасаларига бериладиган дори-дармонлар рўйхати ва уларни бериш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
5. Дори-дармонларни лицензияларсиз сотиш, шунингдек қалбакилаштирилган ва рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини сотиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 февралдаги 18-сонли қарори таҳрирда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 50-модда)
6. Барча дорихона муассасалари қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, мажбурий ассортиментдаги дори-дармонлар ва тиббий буюмларга мажбурий тартибда эга бўлишлари ва уларнинг эркин сотилишини таъминлашлари шарт.
Дорихона муассасаларида мавжуд бўлиши шарт бўлган дори-дармон воситалари бўлмаганда белгиланган тартибда уларни шунга ўхшашлари билан алмаштиришга рухсат этилади.
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан врачнинг рецептисиз беришга рухсат этилган дори-дармонлардан ташқари барча дори-дармонлар дорихоналардан фақат белгиланган шакллардаги рецептларга кўра берилади.
8. Врач рецептисиз бериладиган дори-дармонлар ва тиббий буюмлар тайёр дори-дармон бериладиган витринага нархи кўрсатилган ҳолда қўйилади.
81. Дорихона муассасалари идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар белгиланган нархлари билан Ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг тасдиқланган рўйхатини давлат ва рус тилларида 12-шрифт ўлчамидан кам бўлмаган ўлчамда кўринадиган жойга осиб қўйишлари шарт.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2773-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 87-модда)
82. Дори-дармон воситалари ёки тиббиёт буюмлари билан бирга сотиб олувчига идентификацион маълумотлар (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори) билан бирга дори-дармон воситалари ёки тиббиёт буюмларининг номи, уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текшириш учун харид қилиш ёки назорат остида олиш натижалари бўйича олинган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш бўйича тартибни бузиш фактини тасдиқловчи товар ва касса чеклари дорихона муассасасининг лицензиясини тўхтатиб туриш ёки тугатиш учун асослардан бири бўлиб хизмат қилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2773-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 87-модда)
9. Даволаш-профилактика муассасалари врачларига касалхонада дори-дармонлар бўлмаганда стационар даволанишда бўлган беморларга рецепт ёзиб беришга рухсат этилади. Бунда дори нақд пулга сотиб олинганлиги ҳақидаги маълумот касаллик тарихига ёзиб қўйилиши шартдир.
10. Айрим тоифадаги шахсларга дорихона муассасаларидан дори воситаларини имтиёзли бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 387-модда)
11. Агар рецептда заҳарли, наркотик ва бошқа ингредиентлар қўшилмасидаги кучли таъсир қилувчи воситалар ёзиб берилган бўлса, уларни тайёрланган дори таркибига киритмай алоҳида бериш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Врач томонидан заҳарли, ёки кучли таъсир этувчи моддани бир марта қабул қилишдан ортиқча дозада, бу рецептда тегишли равишда расмийлаштирилмай ёзилган бўлса, дорихона ходими дорини бир марталик қабул қилиш учун белгиланган дозанинг ярми миқдорида беришга мажбур.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 июлдаги 276-сонли қарори таҳририда)
13. Пушти рангдаги махсус рецепт бланкларида ёзиб берилган наркотик дори-дармон воситалари ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига фақат шу мақсадлар учун бириктириб қўйилган дорихоналардан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 20 майдаги 131-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 21-сон, 150-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат назоратидан ўтказилиши керак бўлган наркотик воситалар, психотроп моддалар шаҳар (шаҳар ёки қишлоқ тумани) доирасида фаолиятнинг тегишли турига рухсатномаси бўлган дорихоналар томонидан уларнинг ҳудудидаги даволаш-профилактика муассасалари рецептлари бўйича берилади.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 июлдаги 276-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Таркибида наркотик моддалар бўлган дорилар учун берилган рецептлар — ёзиб берилган кундан бошлаб 7 кун мобайнида, заҳарли моддалар бўлган дорилар бўйича — 10 кун, барча қолганлари бўйича эса — бир ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 июлдаги 276-сонли қарори таҳририда)
15. Врач рецептлари бўйича дорихоналардан дори-дармонларни бериш нормаси даволашнинг бир курси учун белгиланади.
Фавқулодда ҳолларда (беморнинг шаҳардан жўнаб кетиши, дорихонага мунтазам қатнашининг иложи йўқлиги ва бошқалар) дорихона ходимларига врач томонидан тайинланган дори-дармонни узоқ муддат амалда бўладиган рецептлар бўйича икки ой давомида даволаниш учун зарур бўлган миқдорда бир йўла беришга рухсат этилади.
амбулаторияга қатнаб даволанадиган узоқ давом этадиган касалга чалинган беморларга врачнинг «Махсус кўрсатма бўйича» деб ёзиб қўйилган, имзоланган ва даволаш-профилактика муассасасининг муҳри қўйилган рецептлари бўйича, соф ҳолда — 100 граммгача ҳамда «Компресс қилиш учун» деб ёзиб қўйилган (аралаштириши миқдори кўрсатилган ҳолда) ёки «Терини ишқалаш учун» деб ёзиб қўйилган рецептлар бўйича, ингридиентлар аралашмасида — 100 граммгача;
тиббиёт мақсадлари учун тиббиёт муассасалари ва ташкилотларига — Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган нормативлар бўйича берилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 июлдаги 276-сонли қарори таҳририда)
17. Таркибида заҳарли, наркотик моддалар ва этил спирти бўлган экстемпорал усулида тайёрланган дориларни беришда беморларга рецепт ўрнига юқори қисмида сариқ йўли ва унда қора шрифтда «Сигнатура» деган ёзув бўлган сигнатура берилади. Тайёр дори-дармонларни беришда зарур бўлган ҳолларда дори-дармонни қўллаш усули кўрсатилган ёрлиқ илова қилинади.
18. Узоқ вақт амалда бўладиган рецепт бўйича дори-дармонларни беришда рецепт беморга қайтариб берилади, бунда унинг орқа томонига берилган препаратнинг сони ва берилган сана ёзиб қўйилади. Бемор дорихонага навбатдаги келганда олдинги олинган дори-дармонлар ҳақидаги белгилар ҳисобга олинади. Рецептнинг амалда бўлиш муддати тугагач «Рецепт ҳақиқий эмас» деган тамға босилади ва дорихонада қолдирилади.
19. Таркибида наркотик воситалар, заҳарли, психотроп моддалар, этил спирти, ухлатадиган воситалар, стероид гормонлар, анаболик активликка эга моддалар, таркибида 8-оксихинол ҳосиласи бўлган дорилар, шунингдек шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли бериш учун рецептлар дорихонада қолдирилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 387-модда)
Шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли бериш учун рецептлар дорихоналарда уч йил давомида, махсус пушти рангдаги бланклар бўйича берилган дорилар рецептлари — 5 йил, таркибида заҳарли моддалар, этил спирти бўлган дориларга берилган рецептлар, мияни айнитиб қўйиш қувватига эга бўлган препаратлар ва анаболик воситаларга берилган рецептлар бир йил давомида, бошқа дориларга берилган рецептлар — бир ой давомида сақланади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 387-модда)
(19-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 20 майдаги 131-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 21-сон, 150-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 387-модда)
20. Дорихона муассасалари ва уларнинг ходимлари ушбу Қоидалар талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарорига асосан 20-банд деб ҳисоблансин — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 387-модда)
21. Республика ҳудудида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча дорихона муассасаларида ушбу Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарорига асосан 21-банд деб ҳисоблансин — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 387-модда)