LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сонли «Собиқ СССРнинг қонуний ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга асосан, буюраман:
1. Илова* қилинаётган «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари» тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб, 10 кун ўтганидан сўнг кучга киритилсин.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб СССРнинг энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг Давлат электр энергетикада назорат бош бошқармаси томонидан 1984 йил 21 декабрда тасдиқланган «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари» Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.