Мамлакат аҳолиси соғлиғини муҳофаза қилишга муҳим аҳамият бериб ҳамда нейрохирургия ёрдами ташкил этилишини такомиллаштириш ва унинг сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика нейрохирургия маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика нейрохирургия илмий маркази ташкил этилсин.
республикада нейрохирургия хизматининг аҳволини ўрганиш, ташҳис қўйишнинг янги самарали усулларини ишлаб чиқиш, нейрохирургия касалликларини даволаш, олдини олишга доир илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва уларни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш;
нейрохирургик патологияга учраган беморларни даволаш ва уларга ташҳис қўйишни яхшилаш масалалари бўйича илмий, услубий ва ахборот материалларини ишлаб чиқиш ва нашр этиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикада соғлиқни сақлашнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда нейрохирургия хизматини ривожлантиришнинг истиқболли дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси давлат илмий-техника дастурлари ва инновация лойиҳалари доирасида 1998 йилда ва кейинги йилларда Республика нейрохирургия илмий маркази томонидан «Нейрохирургия касалликларига ташҳис қўйиш, даволаш, олдини олишнинг янги самарали усулларини ишлаб чиқиш ва уларни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш» илмий-техника дастури бажарилишини назарда тутсин.
Республика нейрохирургия илмий маркази янги биноси қурилишининг техник-иқтисодий асосланишини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар, унинг замонавий тиббий приборлар ва илмий-тадқиқот асбоб-ускуналари билан моддий-техник жиҳозланишини назарда тутсинлар;
«Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда техник-иқтисодий асослаш асосида Республика нейрохирургия илмий маркази биноси қурилиши бўйича ишларни бажарувчини аниқлаш мақсадида тендер ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрласинлар.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Республика нейрохирургия илмий марказининг янги биноси қурилиши учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги масалани бир ой муддатда ҳал этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда техник-иқтисодий асослаш асосида Вазирлар Маҳкамасига капитал қўйилмалар лимитлари ҳамда Республика нейрохирургия илмий маркази қурилишини маблағ билан таъминлашнинг зарур ҳажмлари ва манбалари юзасидан таклиф киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1998-1999 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика нейрохирургия илмий маркази ва республика нейрохирургия хизмати учун тендер бўйича тиббий техника харид қилишга иловага* мувофиқ мақсадли маблағлар ажратсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Республика нейрохирургия илмий маркази ходимларининг штат жадвалини 443 нафардан иборат этиб сақлаб қолсин. Ходимларнинг умумий сони доирасида илмий марказнинг штат тузилмасига директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, илмий котиб ва патентчи лавозимлари киритилсин.