Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ГЛОБАЛ АХБОРОТ ТАРМОҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг глобал ахборот тармоғини барпо этиш, унинг бўлинмалари ўртасида юқори ишончли, барқарор оператив алоқани ва ахборот бериш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси почта ва телекоммуникациялар агентлигининг MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси (АҚШ) билан 10.797.391 АҚШ доллари суммасига тузилган контракт бўйича йўлдош алоқа тизими асосида унинг бўлинмалари ўртасидаги ахборотни оператив узатишни назарда тутувчи базавий тармоқ инфратузилмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Давлат солиқ қўмитаси билан MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси (АҚШ) тузилган контрактга мувофиқ ўзаро қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси Давлат солиқ қўмитасига контрактда белгиланган Йўлдош амалий алоқаси интеграл тармоғини қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга тайёрлаш учун зарур бўлган ер устидаги марказий станция, марказий станциянинг базавий полосаси асбоб-ускуналари, шахсий ер усти станцияларидан иборат асбоб-ускуналар ва хизматларни, шунингдек дастурий таъминлашни ва қўшимча асбоб-ускуналарни тақдим этади;
MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси Давлат солиқ қўмитаси иштирокида Йўлдош амалий алоқа интеграл тармоғи асбоб-ускуналарини ўрнатади, бирлаштиради, интеграция қилади ва талаб қилинадиган техник тавсифларга мувофиқ келиши мақсадида уларни синайди;
MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси етказиб берилган асбоб-ускуналарнинг контрактда кўрсатилган муддат мобайнида кафолатли хизмат қилишини таъминлайди.
3. Давлат солиқ қўмитаси билан MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси ўртасида тузилган қиймати 10.797.391 АҚШ доллари бўлган контрактни маблағ билан таъминлаш:
контракт қийматининг 1.619.609 АҚШ доллари суммасидаги 15 фоизи — Давлат солиқ қўмитасининг ўз маблағлари ҳисобига;
контракт қийматининг 85 фоизи ёки 9.177.782 АҚШ доллари — Эксимбанк (АҚШ)нинг суғурта қопламаси остида Америка банкларининг кредитлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан амалга оширилиши назарда тутилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
икки ой муддатда Эксимбанк (АҚШ) суғуртаси остида Америка банклари билан кредит битими ишлаб чиқилиши ва тузилишини тугалласин;
олинадиган кредитлар Давлат солиқ қўмитасига ўз вақтида қайта молияланишини таъминласин.
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредитини ва улар юзасидан қилинган ҳаражатларни узиш солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига, уларнинг ўзаро тузилган битимларида назарда тутилган муддатлар ва шартларда, иловага* мувофиқ амалга оширилади.
* Илова берилмайди.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.Б. Сайфуддинов асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар етказиб бериш юзасидан контрактни маблағ билан таъминлаш учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича хорижий банкка ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига бериладиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини имзолашга вакил қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати юзасидан юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
ахборотларни йўлдош алоқаси тизими асосидаги тезкор узатишнинг базавий тармоқ инфратузилмасини MicroMax Computer Intelligence, Inc. (АҚШ) фирмаси билан тузилган контрактда белгиланган асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва ишларни бажариш жадвалларига мувофиқ, 1998—1999 йилларда ишга туширишни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратини, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармаларини ва «Тошкент аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексини ахборотларни тезкор узатишнинг базавий тармоқ инфратузилмасига ўзаро келишувга кўра улашни назарда тутсин.
10. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги:
ИНТЕЛСАТ йўлдош алоқаси халқаро ташкилоти билан биргаликда Давлат солиқ қўмитасига йўлдош канали (частотаси 2 МГц) белгиланган тартибда ажратилишини;
MicroMax Computer Intelligence, Inc. фирмаси билан тузилган контракт бўйича Давлат солиқ қўмитаси учун келувчи йўлдош алоқаси асбоб-ускуналари сертификацияланишини;
йўлдош алоқаси тизимидан фойдаланиш учун зарур бўлган тегишли рухсат берувчи ва рўйхатдан ўтказувчи ҳужжатлар расмийлаштирилишини таъминласин.
11. Давлат солиқ қўмитаси;
лойиҳани амалга оширишда банд бўлган хорижий мутахассисларга визалар ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштирганлик учун консуллик йиғимлари;
Ўзбекистон Республикасига ушбу контракт бўйича келтириладиган асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар учун солиқлар, бож пошлиналари ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 31 декабрь,
580-сон