Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1993 ЙИЛ 5 ИЮНДАГИ 334-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 12-сон, 39-модда)
Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек йўл ишларини маблағ билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
2. Қарор қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари йўл органларига йўл жамғармаси маблағларини йиғишда ҳамма жойда ёрдам кўрсатсинлар. Бунда йўл жамғармаси маблағларидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига тааллуқли бўлмаган мақсадларга ажратиш ман этилсин».
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 апрелдаги 140-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 29 июлдаги 261-ф-сон фармойиши 1-банди олтинчи хатбошининг йўлларни сақлаш ва қуришга йиғимлар тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзларга доир қисми;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнининг самарали ташкил этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1993 йил 11 августдаги 402-сон қарорига 7-илованинг 5-банди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 31 декабрдаги 615-сон қарорининг 14-банди.
5. Мазкур қарор 1997 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 30 декабрь,
466-сон