Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ФАХРИЙЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ «НУРОНИЙ» ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИГА КЎМАКЛАШИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси тўғрисида» 1996 йил 4 декабрдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси ташкил этилиши маъқуллансин.
Жамғарма Устави Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги ва кенг жамоатчилик кўрсатиб ўтилган Жамғарма ташкил этилишини қўллаб-қувватлаши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жамғарманинг ташкилий тузилмаси ҳамда Жамғарма бошқаруви кенгаши аппарати ходимларининг чекланган сони 1 ва 2-иловаларга мувофиқ бўлишига розилик берилсин.
3. Жамғарма тугатилган Ўзбекистон Республикаси фахрийлар ташкилотлари уюшмаси, «Ўзфахрий» уруш ва меҳнат фахрийлари корхоналари республика уюшмасининг илгари қабул қилинган мажбуриятлари, тузилган шартномалари, контрактлар ва уларга тегишли мол-мулк ҳамда пул маблағлари бўйича уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши эътиборга олинсин.
4. Бир қанча вазирликлар, идоралар, хўжалик органлари ва жамоат ташкилотлари Жамғармага муассис бўлганлиги ҳамда унга молиявий ва моддий-техник ёрдам кўрсатаётганлиги маъқуллансин (3-илова).
Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасига республика бюджетидан 30 млн. сўм ажратилсин.
5. Жамғармага, унинг жойлардаги бўлимларига Жамғарма Уставида кўрсатилган мақсад ва вазифаларга қатъий мувофиқ ҳолда ишлаб чиқариш-хўжалик, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилсин.
6 . Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Жамғармани ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда миллий ва хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун Жамғарманинг тегишли счётларини очсинлар.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда Жамғарманинг бўлимларини ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатсинлар, уларни жой ва зарур моддий-техника воситалари билан таъминласинлар.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Жамғармани «Правда Востока» кўчасидаги 16-уйга жойлаштириш масаласини ҳал қилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Жамғарма бошқаруви кенгаши шаҳар ва ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси белгиланган тартибда хизмат автотранспорти ажратсин.
9. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва оммавий ахборот воситаларига Жамғарма фаолиятини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 31 декабрь,
473-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
31 декабрдаги 473-сон
қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси
ТУ3ИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
31 декабрдаги 473-сон
қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви кенгаши аппарати ходимларининг (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) сони
Жамғарма бошқаруви кенгаши раиси‎ — 1‎
Жамғарманинг Бош директори‎ — 1‎
Жамғарма бошқаруви кенгаши раисининг ўринбосари (улардан биттаси жамоатчилик асосида)‎ — 2‎
Бўлим мудирлари‎ — 3‎
Молия-хўжалик бошқармаси бошлиғи‎ — 1‎
Маслаҳатчилар‎ — 3‎
Референтлар‎ — 3‎
Бухгалтер‎ — 1‎
Жами:‎ — 14‎
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
31 декабрдаги 473-сон
қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси муассисларининг
РЎЙХАТИ
1. Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси
2. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши
3. Ўзбекистон Республикаси ёшларининг «Камолот» жамғармаси
4. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси
5. Республика меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармаси
6. Қизил Ярим Ой жамияти
7. Ўзбекистон Республикаси мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилоти
8. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий суғурта жамғармаси
9. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
11. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
12. «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси
13. «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси
14. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси
15. «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни
16. «Кўмир» акционерлик бирлашмаси
17. Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди — «Бизнес-Фонд»
Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг Қорақалпоғистон Республика, Тошкент шаҳар, вилоятлар бўлимларининг
ТУЗИЛМАСИ
Эслатма:
Жамғарманинг туман, шаҳар бўлимларига раис (жамоатчилик асосида) ва ижро этувчи директор бошчилик қилади. Маслаҳатчи штати ажратилиши мўлжалланмоқда. Жамоатчилик марказлари яшаш ва иш жойларида ташкил этилади ва, одатда, жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади.