Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ БАНКИНИНГ УСТАВ САРМОЯСИНИ КЎПАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг устав сармоясини 4 млрд. сўмгача ва 400 млн. АҚШ долларигача кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, устав сармояси миқдорининг кўрсатиб ўтилган кўпайтирилиши 1996 молия йили тугагач Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг фойдасини, шунингдек 1997-1998 йиллар фойдасини ушбу мақсад учун йўналтириш йўли билан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Уставига иловага мувофиқ тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Уставни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида қайта рўйхатдан ўтказсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 31 декабрь,
471-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
31 декабрдаги 471-сон
қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 5-банддаги «Олий Кенгашининг» сўзлари «Олий Мажлисининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Банкнинг устав сармояси 4,000,000,000.00 (тўрт миллиард) сўмни ва 400,000,000.00 (тўрт юз миллион) АҚШ долларини ташкил этади, булар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тўланган маблағлар ҳисобига устав сармоясини кўпайтириш учун маблағларни ҳисоблаб ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг фойдаларини сармояга айлантириш кунидаги Марказий банкнинг курси бўйича сўмларга тенгдир».
3. 7-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент шаҳар, Охунбобоев кўчаси, 23-уйда жойлашган».
4. 18-банддаги «рублларда» сўзи «сўмларда» сўзи билан алмаштирилсин.
5. Устав матни бўйича «устав жамғармаси» сўзлари «устав сармояси» сўзлари билан алмаштирилсин.