Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 20 октябрдаги 1280-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2018 й., 09/18/458/1375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармон татбиқ этиладиган Театр-концерт ва бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, бадиий, артист, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек, мутахассисларининг, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларнинг лавозимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2018 й., 09/18/458/1375-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда фармоннинг 1-иловасига мувофиқ лавозим маошига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойда тақдирлаш пули тўлаш Тартибини ҳамда ишдан бўшаган тақдирда фармоннинг 2-иловасига мувофиқ асосий пенсияга қўшиладиган ҳар ойлик устамалар тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Маданият ишлари вазирлиги театр-концерт ташкилотларининг ҳамда ўқув юртларининг пенсияга чиққан ходимлари таркибини аниқласинлар ва 1995 йил 1 ноябрдан бошлаб уларнинг пенсиялари миқдорларини қайта ҳисоб-китоб қилсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсияларга устамалар Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлансин.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги Маданият вазирлигининг буюртманомаси бўйича 1996 йилдан бошлаб, 1-бандда кўрсатилган театр-концерт ташкилотлари ва ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 3-иловага* мувофиқ зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
уни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича буюртмачи этиб — Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги;
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги консерватория қурилишини инвестиция дастурига киритсинлар ҳамда 1996 йилдан бошлаб унинг лойиҳалаштирилиши ва қурилиши учун Маданият ишлари вазирлигига марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари ажратишни назарда тутсинлар.
7. Репертуар сиёсатини тубдан яхшилаш ва янги асарларни саҳналаштириш сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Молия вазирлиги янги опера, драма, мусиқа, бадиий ҳамда бошқа санъат асарларини яратганлик учун тўланадиган муаллифлик саҳналаштириш ва ижрочилик ҳақи ставкалари ҳамда миқдорларини қайта кўриб чиқишга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда минтақаларда гастроль-концерт фаолиятини жонлантиришга, театр-концерт ташкилотларининг ижодий ва ишлаб чиқариш фаолиятини ўз даромадлари манбалари ҳамда ҳомийларни жалб этиш ҳисобига яхшилашга йўналтирилган аниқ тадбирларни ишлаб чиқсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбексавдо» акциядорлик компанияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлигига Маданият вазирлигининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикасига гастролга келувчи жамоалар ва алоҳида ижрочиларнинг транспортда юриши, яшаши, овқатланиши учун миллий валюта (сўм)да ҳақ олишга рухсат берилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
10. Республика театр-концерт ташкилотларига таклиф этилган артистларга ва саҳналаштирувчи гуруҳга шартнома асосида якка тартибдаги контрактлар бўйича гонорар тўлашга рухсат берилсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалар
Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Қорақалпоғистон Республикаси бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 25-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти
(«Тошкент шаҳри» бўлимининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 19-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2022 й., 09/22/19/0013-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Тошкент шаҳри бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 25-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Тошкент шаҳри бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 25-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Тошкент шаҳри бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 25-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 278-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 09/21/278/0423-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги 329-сонли қарорига хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2021 й., 09/21/329/0499-сон)
«Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри» давлат муассасаси
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бош бухгалтер (бош бухгалтер ўринбосари), бош муҳандис, бош зоомуҳандис, бош энергетик, бош маъмур, бош зоотехник, бош фондлар сақловчиси
4. Бўлим мудири, либосхона мудири, чипта бюроси мудири, омбор мудири, озуқа ошхонаси мудири, ветеринария клиникаси мудири, дорихона мудири, филиал мудири
2. Модельер рассом, безакчи рассом, чироқ бўйича рассом, қўғирчоқшунос, ўйинчоқ-қўғирчоқлар безатувчиси, декоратор
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда унинг филиаллари, Ўзбекистон давлат хореография академиясининг ректорлари, проректорлари, деканлари, концертмейстерлари ва профессор-ўқитувчилари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ректори, проректорлари, деканлари ва профессор-ўқитувчилари, Р. Глиэр ва В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк, Республика мусиқа ва санъат коллежи, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби, Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби, Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директорлари, директор ўринбосарлари, ўқитувчи ва концертмейстерлари таркиби.
(7-бўлимнинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 25-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон)