LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сонли «Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар ва иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
2. Мазкур Низомни олди-сотди, алмашиш, суғурта қилиш, ҳадя этиш ва мулк эгасининг бошқа эгалик қилиш функциялари масалаларида мажбурий (ихтиёрий) суғурталаш мақсадида, шунингдек, савдо, хизмат кўрсатиш объектларига ва кўчмас мулк билан амалга ошириладиган бошқа операцияларга нисбатан қўллаш тавсия қилинсин.
1. Мазкур Низом «Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 декабрдаги 591-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда жисмоний шахсларнинг мол-мулки (турар жойлар, квартиралар, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларининг боғ уйчалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар) ни, бундан кейин «мол-мулк» деб аталади, уларги солиқ солиш мақсадида баҳолаш ва қайта баҳолаш тартибини белгилайди.
2. Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган мол-мулкнинг қайта рўйхатдан ўтказишдан кейинги қийматини аниқлаш ишларини Техник рўйхатга олиш бюроси амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Солиқ солиш объектларини баҳолаш ва қайта баҳолаш қандай ўтказилаётганлигини назорат қилишни Давлат солиқ қўмитасининг жойлардаги органлари амалга оширадилар. Шундан келиб чиқиб зарур ҳолларда Техник рўйхатга олиш бюроси маҳаллий органлари солиқ органларининг сўровларига кўра жисмоний шахсларнинг мулкини баҳолайдилар ва қайта баҳолайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Жисмоний шахснинг мулки бўлган, фойдаланишга қабул қилинган ва маҳаллий техник рўйхатга олиш бюросида рўйхатга олинган турар жойлар, квартиралар, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларининг боғ уйчалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар солиқ солиш учун баҳолаш объектлари ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий давлат бошқаруви органлари қарори билан ҳар хил сабабларга кўра бундан кейин фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган иморатлар, бинолар ва иншоотлар солиқ солиш мақсадида баҳоланмайдилар.
6. Фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ва фойдаланилаётган иморатлар ҳам солиқ солиш мақсадида баҳоланиши керак. Бунда бу каби иморатлар учун солиқ тўлаш мулкчилик бўйича бошқа ҳуқуқий кафолатларни келтириб чиқармайди, бундан фақат солиққа оид мажбуриятлар мустаснодир.
7. Баҳолашни ўтказиш жараёнида аниқланган ўзбошимчалик билан қурилган ва эгасиз иморатлар рўйхатини Техник рўйхатга олиш бюроси органлари амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда улардан бундан кейин фойдаланиш ва уларнинг тегишлилиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳокимликларга тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Иморатлар ва иншоотларни баҳолаш ишлаб чиқиладиган жадваллар бўйича 1991 йил нархлари даражасидаги базис нархларда тиклаш қийматини аниқлашдан ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган коэффициентлар бўйича баҳолашнинг шу йилдаги нархлари даражасида ҳақиқий қийматини аниқлашдан иборатдир.
9. Тиклаш қиймати иморатларнинг базис нархларида уни тиклашга сарфланган барча харажатлар суммасини, яъни умумқурилиш, пардозлаш, махсус қурилиш ишлари харажатлари суммасини, шу жумладан, пудрат ташкилотлари томонидан сарфланган лимитланган харажатларни ҳам ўз ичига олади.
10. Солиқ солиш учун иморатлар ва иншоотларнинг қийматини аниқлаш баҳолаш пайтида йил нархлари даражасидаги ҳақиқий қиймат бўйича амалга оширилади.
11. Уй-жойлар ва бошқа иморатларнинг жисмоний эскиришини аниқлаш иморатни кўздан кечириш натижаларига кўра конструктив элементларнинг жисмоний эскиришини аниқлаш усули билан амалга оширилади. Конструктив элементлар бўйича жисмоний эскириш фоизини аниқлашда баҳолаш пайтида уларнинг техник ҳолатини текшириш асосида ушбу элементларнинг эскириши фоизи белгиланади.
Турар-жой биноларининг жисмоний эскирганлиги Турар-жойларнинг жисмоний эскирганлигини баҳолаш усули (ВСН53 – 86) га кўра аниқланади.
Фойдаланишга топширилган санаси ва хизмат қилиш норматив муддати маълум иморатлар ва иншоотлар (уй-жойлардан ташқари) нинг жисмоний эскирганлиги жадвалга мувофиқ хизмат қилиш муддатларига кўра аниқланади.
12. Жисмоний шахсларнинг мулки уй-жойлар, квартиралар (хусусийлаштирилганлари ҳам), гаражлар, бошқа иморатлар, биноларни баҳолаш ва қайта баҳолаш учун ягона функционал кўрсаткич – иморатлар, бинолар умумий майдонининг квадрат метрини аниқланади.
13. Иморатлар, бинолар ва иншоотларни баҳолаш техник қайта рўйхатга олиш ва рўйхатга олишнинг амалдаги нормаларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ ўтказиладиган қайта рўйхатга олиш маълумотлари асосида асосий ишлаб чиқариш фондларини қайта баҳолаш учун белгиланган санада амалга оширилади.
14. Иморатлар, бинолар ва иншоотларни қайта рўйхатга олиш беш йилда камида бир марта ўтказилади. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш ва қайта баҳолашга оид норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Фуқаролар ўзларига тегишли иморатлар, иншоотларни қайта рўйхатга олишдан бош тортганлари тақдирда Техник рўйхатга олиш бюроси бир ой муддатда ижро этувчи ҳокимият органларини ва солиқ солиш объекти жойлашган жойдаги солиқ инспекциясини бундан хабардор қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Иморатлар, бинолар ва иншоотларнинг мазкур Низомга мувофиқ белгиланган ҳақиқий қиймати кўрсатиб ўтилган объектларни навбатдаги баҳолаш ва қайта баҳолашгача ўзгаришсиз қолади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий молия, ҳудудий коммунал-фойдаланиш органлари, солиқ органларининг тақдимномасига кўра инфляциянинг даражасини ва нархларнинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили бўлажак йилда солиқ солиш мақсадида тузатиш коэффициентларини тасдиқлайдилар.
Фуқароларнинг мол-мулкида ўзгаришлар бўлган тақдирда (реконструкция қилиниши, қўшимча жойларда қурилиши, объектларнинг қўшимча қурилиши) ҳам солиқ органларига тегишли маълумотлар тақдим этилган ҳолда янгидан баҳолаш ўтказилади.
16. Иш якунлари бўйича ижрочи буюртмачига ёки тегишли солиқ органига иморатлар, бинолар ва иншоотларни баҳолашнинг йиғма ведомостини тақдим этади. Йиғма ведомость ишнинг ижрочилари томонидан имзоланади ва Техник рўйхатга олиш бюроси бошлиғи томонидан тасдиқланади (илова қилинмоқда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
мулк улушли бўлган тақдирда – эгалик улушлари эгаликни белгиловчи ҳужжатлар билан тасдиқланган барча мол-мулк эгалари кўрсатилади.
18. Солиқ органларига ишончли бўлмаган ахборот тақдим этилганлиги учун иморатлар, бинолар ва иншоотларни баҳолашнинг йиғма ведомостини тузган ижрочилар ва уни тасдиқланган Техник рўйхатга олиш бюроси бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Солиқ солинадиган объектларни баҳолаш масалаларига оид низоларни кўриб чиқиш, улар юзасидан қарорлар қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар
ва иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
ва иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.