Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ПЕДАГОГИКА ВА КАСБИЙ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ АСОСИДА ТАҲСИЛ ОЛГАН БИТИРУВЧИЛАРНИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ВА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ИШГА ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 529-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 29 декабрда 1438-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 294-сонли «2004/2005 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисидаги қарорининг 5-бандига мувофиқ қарор қиламиз:
1. «Олий таълим муассасаларининг педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчиларни умумтаълим мактаблари ва таълим муассасаларига ишга тақсимлаш тартиби тўғрисида низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан кундан ўн кундан сўнг кучга киради.
Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 7 декабрь,
82-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. ҚОСИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 7 декабрь,
286-сон
Иқтисодиёт вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 7 декабрь,
46-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 7 декабрь,
95-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Тошкент ш.,
2004 йил 7 декабрь
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
2004 йил 7 декабрдаги 82, 286, 46, 95-cонли
қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Олий таълим муассасаларининг педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчиларни умумтаълим мактаблари ва таълим муассасаларига ишга тақсимлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги ПФ–3431-сонли «2004—2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 294-сонли «2004-2005 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарорини бажариш ҳамда таълим муассасалари, айниқса умумтаълим мактабларини олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланишини яхшилаш, ишга тақсимланадиган ёш мутахассисларни (бундан кейин битирувчилар) ишга жойлаштириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини, уларни камида уч йил ишлаб бериш шарти билан, таълим муассасаларига, биринчи навбатда умумтаълим мактабларига ишга тақсимлаш қоидалари ва тартибини ўз ичига олади.
2. Олий таълим муассасаларига педагогика ва касбий таълим йўналишлари бакалавриат ва магистратура бўйича давлат грантлари асосида қабул қилинган талабалар билан ректор ўртасида ўқишни тамомлагандан сўнг таълим муассасаларида камида уч йил ишлаб бериш тўғрисида шартнома ўқув йили бошида яъни сентябрь ойида имзоланади.
3. Олий таълим муассасаларини педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида бакалавриятни тамомлаган битурувчилар магистратурага тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлагандан сўнг ушбу Низом талаблари асосида амалга оширилади.
4. Агар битирувчи Олий таълим муассасаларини педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича бакалавриат ва магистратура бўйича давлат грантлари асосида ўқиган тақдирда унинг ишлаб бериш мажбурияти уч йил деб ҳисобланади.
5. Педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчилари доимий яшаш жойига қараб ишга тақсимланади.
6. Битирувчиларни эгаллаган таълим йўналиши ва касбий тайёргарлигига кўра доимий яшаш жойига қараб, аниқ бир мактабларга, коллежларга тақсимлашни мувофиқлаштириш учун Халқ таълими вазирлиги қошида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Махсус комиссия тузилади (бундан кейин Махсус комиссия).
II. Битирувчиларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва буюртмаларни шакллантириш
7. Тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни, мавжуд иш жойлари ҳақидаги маълумотларни, таълим муассасаларининг фанлар, тиллар кесимидаги олий маълумотли педагогларга бўлган эҳтиёжни ҳар йили 1 апрелга қадар аниқлайдилар ҳамда Махсус комиссияга иш жойи кўрсатилган ҳолда, кафолатланган талабнома (буюртма)ни тақдим этадилар.
8. Махсус комиссия олий маълумотли педагогларга бўлган эҳтиёж ҳамда уларга бўлган буюртмаларни умумлаштириб, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари тасарруфидаги олий таълим муассасалари битирувчилари тақсимоти кўрсаткичларини шакллантиради.
9. Махсус комиссия томонидан буюртмалар асосида шакллантирилган тақсимот кўрсаткичлари олий таълим муассасаларига юборилади.
10. Битирувчиларни ишга тақсимлаш улар олий таълим муассасасини битиришидан камида 1 ой олдин ўтказилади.
III. Битирувчиларни ишга тақсимлаш тартиби
9. Битирувчиларнинг тақсимоти олий таълим муассасаси ректори тасдиқлаган тақсимот комиссия томонидан ўтказилади. Комиссия таркибига: олий таълим муассасаси ректори — комиссия раиси, факультет декани, кафедра мудирлари, ҳудудий халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари вакиллари аъзо қилиб киритилади.
10 Олий таълим муассасаси томонидан битирувчилардан доимий яшаш жойидаги қайси таълим муассасасида ишлашни хоҳлаши тўғрисида сўров-анкеталари тўлдириб олинади ва улар битирувчиларни ишга тақсимланиш жараёнида инобатга олинади.
11. Тақсимот комиссияси:
а) Битирувчиларни олий таълим муассасасида эгаллаган таълим йўналишлари ва малакасига, педагог кадрларга бўлган буюртмага асосан ҳамда уларнинг рейтинги, оилавий шароити, доимий яшаш жойи ва таклиф этилаётган иш жойларида ишлаш истагини ҳисобга олган ҳолда ишга тақсимлайди.
б) Ҳар бир битирувчини таклиф қилинаётган иш жойи, меҳнат ва маиший шароитлар, лавозими, иш ҳақи миқдори тўғрисидаги маълумотлар билан таништиради;
в) Мажлис баённомаси ва битирувчилар шахсий тақсимоти қайдномасини юритади (1-илова).
12. Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт бўйича таълим олган битирувчилар ўз ихтиёри билан тақсимот комиссиясида иштирок этиши ва унинг розилиги асосида комиссия қарори билан таклиф этилаётган иш жойларига ишга юборилиши мумкин.
13. Агар тақсимот комиссияси битирувчини иш билан таъминлай олмаса, унга мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этади (2-илова).
14. Комиссия ишини тугатгандан сўнг битирувчиларни, уларнинг саломатлиги, оилавий шароити ўзгариши асосида, қайта тақсимлаш ҳудудий халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
15. Олий таълим муассасалари тақсимот комиссияси иши тугагач бир ҳафталик муддатда таълим муассасаларига юборилаётган ҳар бир битирувчига ишга юборилганлиги тўғрисидаги йўлланмани (3-илова) тўлдириб, уни тасдиқлаб бериш учун комиссия қарори ва тақсимот рўйхатидан кўчирма билан бирга тегишли ҳудудий халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқарув органига юборадилар.
Ўз навбатида тегишли ҳудудий таълим бошқарув органлари томонидан ўн кун муддатда йўлланма тасдиқланиб, олий таълим муассасасига қайтарилади.
16. Битирувчига олий таълим муассасасини битирганлик тўғрисидаги дипломдан кўчирма, ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланмани топшириш ўқишни тугатганидан сўнг уч кундан кечиктирмасдан амалга оширилади. Олий таълим муассасаси ректори битирувчига дипломдан кўчирма, ишга юборилаётганлик тўғрисида йўлланмани ўз вақтида берилишига шахсан жавобгардир. Битирувчига белгиланган нусхадаги йўлланма ўрнига бошқа ҳужжатлар берилишига рухсат берилмайди.
17. Мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисидаги маълумотномани олган битирувчиларга тегишли олий таълим муассасасининг дипломини асл нусхаси берилади.
18. Умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари директорлари Олий таълим муассасаси битирувчилари билан ўрнатилган тартибда ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланмага мувофиқ меҳнат шартномаси тузади.
19. Битирувчилар ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланмада кўрсатилган муддатда иш жойларига етиб боришлари шарт.
IV. Битирувчиларга бериладиган имтиёзлар
20. Ишга тақсимланган битирувчи мактаб, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига ишга жойлашгач, таълим муассасаси унга меҳнат қилиши учун шарт-шароитларни яратади.
21. Олий таълим муассасаларини тугатган ва таълим муассасасига ишга юборилган битирувчи тақсимот комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда олий таълим муассасаси тегишли бўлган вазирликка ҳамда судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
V. Якуний қоидалар
22. Битирувчи узрсиз сабабларга кўра тайинланган жойда ишлашни хоҳламаса, унга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида чоралар кўрилади.
Олий таълим муассасаларининг педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчиларни умумтаълим мактаблари ва таълим муассасаларига ишга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
‎‎200__ й. __________ да _________________________ ни

‎‎(олий таълим муассасаси номи)


‎БИТИРУВЧИЛАР ШАХСИЙ ТАҚСИМОТИ ҚАЙДНОМАСИ

‎‏Т/р

‎Фамилияси, исми шарифи

жинси‎‏

туғилган йили‎‏

‎‏миллати

оилавий аҳволи‎‏

доимий яшаш жойи (ота-онасининг манзили)

Битирувчи тугатган таълим йўналиши‎‏

Қаерга ишга юборилади‎‎

Битирувчи имзоси‎‏

вилоят халқ таълими бошқармаси (номи)‎

муассаса (ташкилот) номи‎

лавозими‎

Олий таълим муассасаларининг педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчиларни умумтаълим мактаблари ва таълим муассасаларига ишга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

МУСТАҚИЛ ИШГА ЖОЙЛАШИШ ИМКОНИЯТИ БЕРИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА
‎№___ МАЪЛУМОТНОМА ‎

Битирувчи ишга қабул қилингандан сўнг 5 кунлик муддатда тўлдирилиб ўқув юртига қайтарилиши лозим.‎

200__й. «___»___________________________да
‎________________________________________
‎(ўқув юрти номи тўлиқ ёзилади)‎
_________________________________________

МУСТАҚИЛ ИШГА ЖОЙЛАШИШ ИМКОНИЯТИ БЕРИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ
‎№___ МАЪЛУМОТНОМАГА ТАСДИҚ ‎

___________мутахассислиги бўйича тамомлаган
‎________________________________________га‎

200__й. «___»___________________________да
_______________________________‎тамомлаган‎

(исми, шарифи тўлиқ ёзилади)‎

(ўқув юрти номи)‎

Педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини, уларни камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, биринчи навбатда умумтаълим мактабларига ишга тақсимлаш ҳақидаги Низомнинг III бўлим, 13-бандига биноан мустақил ишга жойлашиш имконияти берилди.

‎Олий ўқув юрти ректори _____________ М.Ў.
‎(имзо) ‎‎‎

_______________________________________
‎(исми, шарифи)

____________________________лавозимига‎

ишга қабул қилинди.‎

________________________________‎

туман халқ таълими бўлими мудири (имзо)‎

_______М.Ў.‎
Олий таълим муассасаларининг педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчиларни умумтаълим мактаблари ва таълим муассасаларига ишга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

____________________
‎(Вазирлик номи)‎

____________________ ‎(Вазирлик номи)‎ ‎

‎____________________ ‎(Вазирлик номи)‎

Битирувчи иш жойига келгач 5 кунлик муддатда тўлдирилиб, вилоят халқ таълими бошқармасига қайтарилади. ‎‎

‎ИШГА ЮБОРИЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА
‎ №_____ йўлланма бўлаги

‎ИШГА ЮБОРИЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА ‎
‎№_____ йўлланма ‎

‎ИШГА ЮБОРИЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА ‎
‎№_____ йўлланма ‎

‎ИШГА ЮБОРИЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА ‎
‎ №_____ йўлланма ‎

‎200__й._____да________
‎_____________________

‎200__й._____да________ ‎_____________________ ‎

‎200__й._____да________ ‎_____________________ ‎

_____________________
(туман халқ таълими бўлими номи)‎

‎(ўқув юрти номи

‎(ўқув юрти номи ‎

‎(ўқув юрти номи ‎

‎___________________ни

‎___________________ни

‎___________________ни

_________маълум қиладики,

‎тўлиқ ёзилади)

‎тўлиқ ёзилади) ‎

‎тўлиқ ёзилади) ‎

_____________________‎
‎(ўқув юрти ‎

_‎____________________
‎_____мутахассислиги бўйича
‎тамомлаган

_‎____________________ ‎_____мутахассислиги бўйича ‎ тамомлаган

_‎____________________ ‎_____мутахассислиги бўйича ‎ тамомлаган

___________ни тамомлаган‎
‎номи кўрсатилади)

______________________ (исми шарифи тўлиқ ёзилади)

______________________ (исми шарифи тўлиқ ёзилади) ‎

______________________ (исми шарифи тўлиқ ёзилади) ‎

ўрт.__________________ (исми шарифи тўлиқ ёзилади) ‎

_‎____________лавозимида
‎ишлаш учун
____________
‎_____________________

_‎____________лавозимида ‎ишлаш учун____________ ‎_____________________ ‎

_‎____________лавозимида ‎ишлаш учун____________ ‎_____________________ ‎

200__ «___» ________ да иш
‎‎ жойига етиб келди ва ______
‎ лавозимига тайинланди ‎

‎(халқ таълими бошқармаси ёки муассаса номи)

‎(халқ таълими бошқармаси ёки муассаса номи) ‎

‎(халқ таълими бошқармаси ёки муассаса номи) ‎ ‎

‎______________ихтиёрига
‎юборилади

‎______ихтиёрига ‎юборилади ‎

‎______ихтиёрига ‎юборилади
‎(халқ таълими бошқармаси ёки муассаса номи)‎

Етиб келиш муддати ‎200_й. «_»
‎________________‎

Етиб келиш муддати 200_й. «_» ‎______________‎ ‎

Етиб келиш муддати 200_й. «_» ‎______________‎ ‎

М.Ў.___________туман халқ
‎таълими бўлими мудири_____‎

(имзо)‎


‎М.Ў.«__»__________200__й.‎
Кадрлар бошқармаси ___М.Ў.
‎( бўлими ) бошлиғи  (имзо)‎
Вилоят халқ таълими ____М.Ў.
‎‎бошқармаси бошлиғи (имзо)


‎«____»____________200__й.‎

‎«____»____________200__й.‎ ‎