Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁ НЕГИЗИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 524-модда; 2006 й., 25-26-сон, 230-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорига мувофиқ ҳамда Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини, шу жумладан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлашда қатнашувчи корхоналар сонини кўпайтириш йўли билан, янада мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1, 2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 230-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорига ва 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 82-модда) 3-иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 30 декабрь,
620-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 30 декабрдаги 620-сон
қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон ҳамда 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 230-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорига иловада:
а) 3-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментига» сўзлари «Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «(параметрларига)» сўзи чиқариб ташлансин;
в) 10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига тузатишлар киритиш Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланган Махсус комиссия протоколи асосида амалга оширилади».