ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Фармони
АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ ҚЎРҒОНТЕПА НОҲИЯСИДАГИ ИЛЬИЧЁВСК ШАҲРИНИ ВИЛОЯТ ҚАРАМОҒИДАГИ ШАҲАРЛАР ТОИФАСИГА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 1-2-сон, 22-модда)
1. Халқ депутатлари Андижон вилоят Советининг Қўрғонтепа ноҳиясидаги Ильичёвск шаҳрини вилоят қарамоғидаги шаҳарлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси қондирилсин.
2. Ильичёвск шаҳрига Ильич манзилгоҳи, Чимён қишлоғининг Охунбобоев манзилгоҳи ва Султонобод қишлоғининг Кўкбулоқ манзилгоҳи киритилсин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1990 йил 12 декабрь,
ПФ-113-сон