«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тўғрисида
1. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
LexUZ шарҳи
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1996 йил 31 майдаги 108 (1361)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумати қарорларини «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзининг норматив ҳужжатлари, шунингдек тижорат банкларининг уставлари «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ қайта кўриб чиқилишини таъминласин.
4. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил № 4, 84-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.