LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 июлдаги 149-сонли «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури қатнашчилари бўлган корхоналар сонини кенгайтириш, шунингдек рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган янги лойиҳаларни киритиш тартиб-қоидаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш комплекс дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича махсус комиссия Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари иштирокида Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури рўйхатлари ва параметрларига тузатишлар киритиш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига тушган таклифларни, заруриятга кўра, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта кўриб чиқсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 93-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 193-модда)
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури (кейинги ўринларда матнда Маҳаллийлаштириш дастури деб юритилади) рўйхатлари ва параметрларига тузатишлар киритиш бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартибини белгилаб беради.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 93-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 193-модда)
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки шундай мақсаддаги муқобил лойиҳалар билан алмаштириш;
республика корхоналарида ишлаб чиқариш-техника ва истеъмол мақсадларидаги материаллар ва буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича янги лойиҳаларни киритиш бўйича асосланган таклифлар асосида амалга оширилиши мумкин;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 93-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 193-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускорлари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига (кейинги ўринларда матнда Департамент деб юритилади) киритадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 248-модда)
4. Департамент лойиҳанинг мақсадларидан, уни молиялаштириш манбаларидан ва таклиф этилаётган тузатишнинг моҳиятидан келиб чиқиб тушган материалларни қуйидаги тегишли ваколатли экспертиза органларига кўриб чиқиш учун юборади:
лойиҳанинг айрим параметрларини чиқариб ташлаш ёки ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш учун;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (лойиҳа молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширилган ҳолларда) — иқтисодий самарадорликни келишиш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
технология даражаси ва экспорт қилинадиган технологик асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар ҳамда хизматлар нархларининг чекланган параметрлари;
лойиҳанинг айрим параметрларини чиқариб ташлаш ёки ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосида лойиҳани амалга оширишнинг самарадорлиги ва имкониятларини баҳолаш учун;
г) ваколатли банкка (лойиҳа молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширилган ёки тижорат банкларининг кредитлари жалб этилган ҳолларда) — лойиҳанинг иқтисодий асосланганлигини, молиялаштиришнинг таклиф этилаётган схемаси мақбуллигини, таваккалчиликларни баҳолаш ва кредитнинг қайтарилишини аниқлаш учун.
5. Таклифларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган ваколатли органлар томонидан баҳоланиши ариза берувчи (лойиҳа ташаббускори) томонидан қуйидаги ҳужжатлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш таклиф этилаётган лойиҳалар учун — Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш комплекс дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан тасдиқланган шакл бўйича тузилган лойиҳанинг паспорти;
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 93-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 193-модда)
б) Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларига тузатиш киритиш учун — айрим параметрларга тузатиш киритиш зарурлигини асослайдиган қайднома, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликда;
в) Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш таклиф этилаётган лойиҳалар учун — лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариш зарурлиги асосланган қайднома, таҳлилий ва жадвал материаллари ва, мавжуд бўлган тақдирда, уни муқобил лойиҳа билан алмаштириш имконияти тўғрисидаги таклифлар билан биргаликда расман киритилгандан кейин икки ҳафта муддатда амалга оширилади.
6. Кўрсатиб ўтилган муддат мобайнида ваколатли экспертиза органлари лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ лойиҳаларнинг ҳужжатларида ноаниқликлар аниқланган тақдирда, уларни пухта ишлашда ариза берувчига кўмаклашадилар.
7. Лойиҳа ташаббускорларидан лойиҳа паспортида назарда тутилмаган қўшимча ахборот тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.
8. Департамент тушган таклифларни ваколатли органларнинг ижобий хулосалари билан биргаликда умумлаштиради ва уларни кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
Бир ёки ундан ортиқ ваколатли экспертиза органларининг хулосаси салбий бўлган тақдирда, Департамент кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга тегишли хулоса киритади.
9. Махсус комиссия Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари иштирокида ўзининг, заруриятга кўра, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказиладиган мажлисларида тушган таклифларни кўриб чиқади ҳамда Маҳаллийлаштириш дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида мажлис қарори қабул қилади.
10. Махсус комиссиянинг мажлис қарори асосида Департамент томонидан Маҳаллийлаштириш дастури рўйхатига тузатишлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллийлаштириш дастури рўйхатига тузатишлар киритиш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан имзоланади.
Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига тузатишлар киритиш Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланган Махсус комиссия протоколи асосида амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 декабрдаги 620-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 524-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташланган тақдирда, лойиҳани амалга оширувчи корхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарори кучга кирган пайтдан бошлаб тегишли солиқ ва божхона имтиёзларидан маҳрум этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 93-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 193-модда)