Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИ, ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА АЙРИМ ФУҚАРОЛАРИ МУАССИС БЎЛГАН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 1-2-сон, 25-модда)
Белгилаб қўйсинки, Ўзбекистон CCЖ давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ва айрим фуқаролари муассис бўлган газеталар, журналлар ва ўзга оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ССЖ Давлат матбуот комитетида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши шарт. Рўйхатдан ўтказилмаган оммавий ахборот воситаларини жумҳурият ҳудудида нашр этишга ва тарқатишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1990 йил 15 декабрь,
ПФ-112-сон